Latest news

17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  13 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  106 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  13 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1

Элдор Суюнов: "Мухлислар стадионни тўлдириб ўтиришса бас, биз уларга ғалабани тақдим этамиз" News

Элдор Суюнов: "Мухлислар стадионни тўлдириб ўтиришса бас, биз уларга ғалабани тақдим этамиз"

Олий лиганинг 16-тур рамзий терма жамоаси сафидан ўрин олган "Насаф" дарвозабони Элдор Суюновдан "Андижон" билан бўлган ўйин ва "аждарлар"нинг келгусидаги учрашувлари ҳақида сўрадик.

"Андижонда ҳар доим шиддатли ўйин бўлади. Бу учрашув жамоамиз учун анча қийин кечди. Тезкор киритиб олинган голдан сўнг биз натижа учун ўйнадик. "Андижон" жамоаси бу баҳсда ёмон ўйнамади. Шунчаки биз маҳорат бобида улардан устунликка эришдик. Бу ўйинда менга жуда кўп иш топилди дея олмайман. Рамзий терма жамоага киришимни кутмагандим. Айтиб ўтганимдек, дарвозамиз олдида у қадар кўп вазиятлар содир этилмади. Шу боис, бу сафар турнинг рамзий терма жамоасидан ўрин оламан деб ўйламагандим. Албатта, бундан хурсандман. Асосийси, биз муҳим ғалабани қўлга киритдик. Ғалабада ва мени рамзий терма жамоага киришимда жамоадошларимнинг ҳиссаси катта бўлди. Бизни олдинда муҳим ўйинлар кутиб турибди. "Олмалиқ" ва "Локомотив" жамоалари чемпионатимизнинг кучли клублари саналишади. Бу учрашувда ҳеч бир жамоага осон бўлмайди. Мухлислар стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб туришларини сўраган бўлардим. Стадион ишқибозлар билан тўлса бас, биз мухлисларимизга ғалабаларни тақдим этамиз. Бу борада уларнинг ёрдамлари бизга қўл келиши тайин", - дейди Элдор Суюнов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика