Latest news

22:38Вадим Абрамов: "Биринчи таймда масалани ҳал қилдик"  1 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  9 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  25 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2

Эктор Купер шу ҳафтада шартномага қўл қўяди News

Эктор Купер шу ҳафтада шартномага қўл қўяди

Ниҳоят, Ўзбекистон миллий терма жамоаси яқин кунларда янги бош мураббийга эга бўлади.

Аргентиналик 62 ёшли мутахассис Эктор Купер Ўзбекистон футбол Ассоциацияси билан шартнома имзолайди ва мамлакат бош жамоасини қабул қилиб олади.

Катта эҳтимол билан бу маросимнинг шу ҳафтадаёқ ўтказилиши кутилмоқда. Ҳозирча шартноманинг қанча муддатга имзоланиши номаълум.

Шуниси аниқки, Купер олдига биринчи галда Ўзбекистон терма жамоасини 2019 йилнинг январь ойида БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига тайёрлаш вазифаси қўйилади.  

Бу ҳақда Championat.asia сайтига мухбиримиз билан мулоқотда ЎФА раҳбарияти маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Рауль Купер Россияда ўтган мундиалда Миср терма жамоасини бошқарган эди.


ЭКТОР РАУЛЬ КУПЕР (Аргентина)
Туғилган сана
: 16 ноябрь 1955 йил
Туғилган жой: Санта Фе, Аргентина
Бошқарган жамоалари: "Уракан", "Ланус", "Малькорка", "Валенсия", "Интер", "Бетис", "Парма", Грузия МТЖ, "Арис", "Расинг", "Ордуспор", "Ал Васл", Миср МТЖ.
Мураббийликдаги ютуқлари: Конмебол кубоги соҳиби -1996, Испания Суперкубоги соҳиби -1998, Испания Суперкубоги соҳиби -1999.


ЎФА Европа ва аргентиналик мутахассислар билан музокара ўтказмоқда

Энг омадсиз мураббийнинг орзуси - финалда ғалаба қозониш!

Малайзиялик журналист: "Кейинги ҳафтада Ўзбекистон термасига янги бош мураббий тайинланади"


Rating: +389   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика