Latest news

16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  9 15:41ФИНАЛгача...  4 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  14 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  1 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  8 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  8 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  4 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  30 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1

Эктор Купер: "Эртага Сурия тарихий натижа қайд этиши мумкин" News

Эктор Купер: "Эртага Сурия тарихий натижа қайд этиши мумкин"

Осиё кубоги учинчи туридан ўрин олган Сурия ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин Сурия миллий жамоаси устози Эктор Купер матбуот анжуманида қатнашди.

Матбуот анжумани давомида Эктор Купер эртанги ўйин қанчалик муҳим экани ва агарда жамоа ғалаба қозонса, бу Сурия футболи учун тарихий натижа бўлиши мумкинлигини алоҳида таъкидлади.

"Эртага жуда қийин ўйин бўлади. Ҳиндистон устидан қозонилган ғалаба Сурия терма жамоасига тарихдаги илк плей-офф босқичи йўлланмасини тақдим этиши мумкин. Сурияликларни шу тарзда хурсанд қилмоқчимиз. 

Барча ўйинчи ва мураббийлар штаби учрашув қанчалик муҳим эканини англаб турибди. Сизда босим каттами, демак сиз ўз ватанингиз шарафини ҳимоя қилаяпсиз. Ўйинчиларни ротация қилиш мақсадида алмаштириш ҳақида менга кўп гапиришмоқда. Бироқ, бизга футболчилар бир мақсад йўлида гармония ҳосил қилиши жуда муҳим. Ғалаба қозонишнинг сири айнан шунда. Ўзбекистонга қарши биринчи ўйинда шу нарса бизга етишмади. 26 нафар футболчида битта мақсад бўлиши шарт. Тўпни эгаллаб туришга ҳаракат қиладиган иқтидорли ўйинчиларимиз етарли.

Ҳиндистон терма жамоасида ҳам биз каби мотивация бор. Уч очко улар учун ҳам ўта муҳим. Шундай экан, биз эртага хотиржам ва эътиборли бўлишимиз керак. Шундагина, уч очкони қўлга киритамиз. Эртага Сурия тарихий натижа қайд этиши мумкин ", -дейди Эктор Купер.

Маълумот учун, Сурия ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин эртага, Тошкент вақти билан соат 16:30 да старт олади. Ушбу ўйин Ўзбекистон ва Австралия ўртасидаги қарама-қаршилик билан бир вақтда старт олади.



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика