Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими? News

Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?

ФИФА кунларидан сўнг яна Суперлига қайтмоқда.

Бу турда бир қатор қизиқарли учрашувлар кутмоқда. Мазкур ўйинлар олдидан "Андижон", "Янгиер", "Машъал" жамоаларида фаолият олиб борган Диёр Мирзабоевнинг фикрлари билан қизиқдик. Мутахассис жамоаларнинг имкониятларини баҳолади. 


"Насаф" – "Қўқон-1912"

Охирги турда "Қўқон-1912" жамоаси медаллар учун курашаётган "ОКМК" жамоасини сафарда мағлуб қилди. "Қўқон-1912" жамоаси Қаршига яхши кайфият ва қўшимча мотивация билан бориши аниқ. "Насаф" жамоаси ўтган турда "Бунёдкор" жамоаси билан муроса йўлини танлади ва Ўзбекистон чемпионатида чемпионлик учун интригани кучайтирди. Лекин кетма-кет иккинчи йил чемпионлик учун асосий фаворит ҳисобланган жамоа бундай ҳал қилувчи ўйинларни ўз уйида ижобий ҳал қилади, дейиш мумкин.

Имкониятлар: 70 – 30


"Сўғдиёна" – "Сурхон"

Жиззахликлар чемпионатнинг якунловчи қисмини анча фаол ўтказмоқда. Меҳмонда аутсайдер "Шўртан" жамоасини мағлуб этишди. Ҳужум чизиғида юқори малакали ижрочиларга эга. "Сурхон" жамоаси ёш ва иштиёқ баланд, тезкор ҳужумлар уюштирувчи ва курашчанг жамоа. Ушбу баҳсда тажриба ва маҳорат ўз сўзини айтади.

Имкониятлар: Жиззах жамоаси ғалаба қозонса керак.


"Андижон" – "Шўртан"

"Андижон" жамоаси ўтган турда водий дербисида сафарда мағлубиятга учради. Осиё чемпионлар лигасида ва миллий чемпионат учрашувларида ўйин ўтказаётган жамоа учун икки фронтда ҳаракат қилиш албатта осон эмас. Бу ёқда Суперлигадан чиқиб кетмаслик учун ҳам кураш кетаётгани аниқ. Шунингдек, агар "Шўртан" жамоаси сафарда "Андижон"га мағлуб бўлса, Суперлигани тарк этиши аниқ бўлади. Янги бош мураббий қўл остида "Шўртан" жамоаси 3 очко учун ҳаракат қилади.

Имкониятлар: 50 – 50

"Машъал" – "Хоразм"

Охирги турда "Машъал" жамоаси Навоийда аламли мағлубиятга учради. Отабек Нарзуллаев бош мураббий этиб тайинлангандан сўнг жамоада ўйин услуби ўзгарди — комбинацион ва ҳужумкор футбол намойиш этмоқда. Лекин гол уриш борасида қийналмоқда. "Хоразм" жамоасида тажрибали футболчилар йиғилган. Суперлига жадвалига эътибор қаратсак, ҳар икки жамоа ҳам ўтиш ўйинларига тушиб қолмаслик учун курашмоқда.

Имкониятлар: 60 – 40


"Навбаҳор" – "Бунёдкор"

"Навбаҳор" жамоасида бош мураббий ўзгарди. Жамоа уйда "Қизилқум"ни мағлуб этди ва сафарда "Хоразм" билан дуранг ўйнади. Назарий жиҳатдан жамоа ҳали ҳам совриндорлар орасидан жой олиши мумкин. Наманганда ҳар қандай жамоага ҳам 3 очко олиб кетиш осон эмас. Янги шаклланаётган "Бунёдкор" жамоаси Тошкентда амалдаги чемпион билан дуранг ўйнади. Медаллар учун курашаётган жамоалардан бири ҳисобланади.

Иккала жамоа ўртасида эҳтиёткор ўйин кутилмоқда.

Имкониятлар: дуранг.


"Динамо" – "Бухоро"

Самарқандликлар медаллар учун асосий номзодлардан ҳисобланади. Қўлга киритилаётган ғалабалар бунинг яққол исботи. "Бухоро" жамоаси учун эса бу осон ўйин бўлмайди, чунки улар ҳам Ўзбекистон кубоги финали ва Суперлигада қолиш масаласи билан банд. "Бухоро" жамоаси руҳиятини жамлаб олиши керак бўлади.

Имкониятлар: 50 – 50


"Пахтакор" – "Қизилқум"

Иккала жамоа ҳам охирги турда ғалабага эришди. "Пахтакор" жамоасида миллий терма жамоа аъзолари мавжуд. Юқори малакали ижрочилар йиғилган жамоа ҳисобланади. "Қизилқум" жамоаси ўйин давомида ҳимоявий футбол кўрсатади.

Имкониятлар: "Пахтакор" ишончли ғалаба қозонади.

"Нефтчи" – ОКМК

"Нефтчи" чемпионлик учун асосий номзод жамоа. Ҳал қилувчи паллада ўз майдонида тажрибали ОКМК жамоасини қабул қилади. Томошабинлар билан тўлган ўйингоҳда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қилади. "Нефтчи" жамоаси "Насаф" каби барқарор натижа кўрсатаётган, ҳозирги кунда юқори спорт формасидаги жамоа десак бўлади.

ОКМК жамоаси охирги икки турда мағлубиятга учради, лекин бу натижалар ушбу ўйинда ҳал қилувчи аҳамият касб этмайди.

Имкониятлар: 60 – 40

Rating: +1   

Comments

+2   
16 oct 18:08:25
Зоиржон Капаянги.
Ҳожирги пайтда тағмин қилиш қийин аутсайдер юқоридаги жамоа нр и ютиб қўйса сенсация бўлмай қолди
   
16 oct 18:37:44
Real.M & Chelsi
Neftchi chempion bo'lsa kerak
   
16 oct 17:54:17
Dostonbek Anvarov
Нефтчига омад чемпион болсин енди
   
16 oct 17:11:11
Elyor Hasanov
Қадам ташласаям қ.. мга, ташламасаям қ.. мга
   
16 oct 16:44:11
Маратик
Нимага динамо имконияти 50*50 Энг кизиги Пахтакор кизилкум учрашувида Пахтакор яккол фаворит экан?Ким бу утахасис мутахасис?
   
16 oct 16:37:37
Адхамжон Низамов
Олга,"Буюк чинорлар."Олга водий.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика