Latest news

20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  1 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  2 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  13 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20

Эксперт фикри. “Пахтакор” – АГМК учрашувидан олдин Кападзе, Жепаров ва Мурзоев ўз тахминларини билдиришди News

Эксперт фикри. “Пахтакор” – АГМК учрашувидан олдин Кападзе, Жепаров ва Мурзоев ўз тахминларини билдиришди

Coca Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган “Пахтакор” ва АГМК жамоалари ўртасидаги баҳсга қизиқиш кутганимиздан ҳам анча юқори.

Авваллари бу жамоалар ўртасидаги учрашувга футбол жамоатчилиги ва мухлислар бугунгидек жиддий эътибор бермас эди. Бироқ, уларнинг жорий мавсумда қайд этаётган натижалари ва кўрсатаётган ўйинлари бизга бу беллашувга марказий мақомини беришга мажбур қилди. Ушбу баҳсдан аввал одатдагидек ўзбек футболи тарихидаги ёрқин юлдузлардан, бугунги кунда турли лавозимларда фаолият олиб бораётган Тимур Кападзе, Сервер Жепаров, Камолиддин Мурзоевнинг фикри билан қизиқдик. 

Тимур Кападзе, (Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи): - “Пахтакор”ни ҳам, АГМКни ҳам қандай кучга эга эканлигини яхши биламиз. Таркиб бўйича, ўйинни ташкил қилиш борасида бир-биридан қолишмайди. Тўғри, бу ўйинда “Пахтакор” фаворит. Лекин, АГМК ўтган мавсумга қараганда жорий йилда анча мазмунли ва барқарор ўйин кўрсатмоқда дея оламан. Олмалиқликлар таркибида ҳар бир чизиқда юқори савиядаги футболчилар бор. Ўйлайманки, анча қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлади. 



Сервер Жепаров, (Ўзбекистон U 14 терма жамоаси бош мураббийи): - Қизиқарли ўйин бўлади. Икки жамоа ҳам бугунги кунда ажойиб спорт формасида. Ўйинни тўғри йўлга қўйиб олган. АГМК ҳимоядан ўйин қилади. Бу аниқ. Чунки, улар сафарда “Пахтакор”га қарши очиқ футбол қилмасликни жуда яхши тушунишади. “Пахтакор” биринчи рақам остида ўйинни қуради. Баҳсни назорат қилади. АГМК эса қарши ҳужумда ўз имкониятини кутади ва стандарт вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қилиб кўради. Ўйлайманки, бу ўйинни томошабинбоп ўтишига ҳеч нима тўсқинлик қилмайди. 



Камолиддин Мурзоев, (АГМК жамоаси собиқ футболчиси, Ўзбекистон Проффессионал футболчилар уюшмаси раҳбари): - “Пахтакор” ҳар томонлама фаворит. Лекин, АГМК ҳам бу йил яхши ўйнаётганини унутмаслик лозим. Мухлисларбоп чиройли ўйин бўлади. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика