Latest news

15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  0 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  2 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  5 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  85 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  13 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  14 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   2

Эдгар Гесс: "Бунёдкор" билан ўйиндан олдин кайфиятни янада яхшиладик News

Эдгар Гесс: "Бунёдкор" билан ўйиндан олдин кайфиятни янада яхшиладик

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Андижон” бош мураббийи Эдгар Гесс саволларга жавоб қайтарди.
-Ўйин қизиқарли ўтди. Иккала жамоада ҳам гол уриш учун кўплаб имкониятлар бўлди. Дастлабки бўлимда вазиятларнинг биттасидан унумли фойдаландик. Танаффусдан кейин яна иккита гол урдик. Кайфиятимиз юқори бўлгани боис бугун яхши ўйин намойиш этдик. Тўғри, кубок учрашуви биз учун чемпионатдагидек муҳим дея олмайман. Шунга қарамай, бугун ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд эта олдик. Ишқибозларга намойиш этган ўйинимиз ёқди деб ўйлайман. Бу билан чемпионатда “Бунёдкор”га қарши учрашув олдидан футболчиларимиз янада руҳланишди.

- Кубок баҳси бўлгани учун майдонга туша олмаётган айрим футболчиларга имконият бердик. Мисол учун, бугун дарвозага Элдор Исабоевни қўйдик. Бундан ташқари яна баъзи футболчиларни қандай ҳолатда эканлигини кўриб олдик. Шу сабабли Вуйович, Мошняга, Солиев, Абдуллаев сингари асосий ўйинчиларга дам беришни лозим топдик. Лекин бугун иккинчи таркиб билан ўйнадик дея олмайман.

- Асқар Жадигеров бугун ёмон таассурот қолдирмади. Унинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Асқар секин-аста аввалги формасини тиклашга ҳаракат қилмоқда. Жадигеровни қандай ўйинчи эканлигини яхши биламиз. Биз уни яна аввалги ўйинларини кўришни хоҳлаймиз. Аммо тушуниш керак, у бир ярим, икки йил деярли ўйин амалиётига эга бўлгани йўқ. Шунинг учун унга бироз вақт керак. Айни пайтда Асқар ўзининг 60 фоиз ўйинини кўрсатмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика