Latest news

02:55АПЛ. МЮнинг мағлубиятлари давом этади, бу сафар "Ньюкасл" уларни таслим қилди  14 02:51АПЛ. "Челси" ўз уйида мағлуб бўлди, "Астон Вилла" ғалабани қўлдан чиқарди  9 01:37Инглиз ҳакамлари ВАРдан сўнг ўз қарорини оммага эълон қилишни бошлайди  1 00:50Ниҳоят! Рэшфорд 5та ўйиндан сўнг МЮ қайдномасига киритилди  1 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  1 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  8 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  3 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  18 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  7 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0

ЕЧЛ тарихидаги барча "камбэклар" ёхуд "Барселона" кетма-кет иккинчи йил "тарсаки" қабул қилди News

ЕЧЛ тарихидаги барча "камбэклар" ёхуд "Барселона" кетма-кет иккинчи йил "тарсаки" қабул қилди

ЕЧЛ плей-офф тарихидаги "камбэк" содир этилган тўқнашувларни эслаймиз.

Маълумот учун: ЕЧЛ тарихидаги 14 тўқнашувда биринчи беллашувда 2 ёки ундан кўп гол фарқига ютқазган жамоалар жавоб баҳсида "камбэк"ни амалга оширган.

Энг даҳшатли ва шов-шувли "камбэк" "Барселона" томонидан содир этилган. Каталонияликлар ЕЧЛ тарихидаги энг мураккаб ишни амалга оширган жамоа сифатида тарихга кирган. "Барселона" дастлабки ўйинда 4:0 ҳисобида мағлубиятга учраган ҳолда жавоб беллашувида тўртта тўп фарқини йўққа чиқаришни уддалаган ягона клуб.

Шунингдек, "Депортиво" ва "Рома" дастлабки баҳсда 3та тўп фарқига ютқаза туриб жавоб ўйинида вазиятни ўз томонига оғдирган. Ўшанда "Депортиво" "Милан" тўсиғидан ўтган бўлса, "Рома" ўтган йили "Барселона"ни шов-шувли тарзда таслим этган.

Қайд этиш керакки, ўшанда жавоб баҳсидан олдин ҳеч ким "Депортиво" ёки "Рома" биринчи ўйиндаги фарқни йўқ қилиши ва камига уларнинг рақиблар статусидан келиб чиқиб "Депортиво" ёки "Рома"га ишонмаган.


Қизиғи, ЕЧЛ тарихидаги энг шов-шувли "камбэк"ни ПСЖ устидан амалга оширган "Барселона"нинг шундан сўнг ЕЧЛда айнан "камбэк"лар қурбонига айланмоқда. Ўтган йили "Рома" билан тўқнашувда дастлабки ўйиндаги устунликни қўлдан чиқарган бўлса, жорий мавсум "Ливерпуль"дан "тарсаки" қабул қилди.


Қуйида ЕЧЛ тарихидаги "камбэк" қайд этилган учрашувлар рўйхатини тақдим этамиз:

(4та тўп фарқи)

2016/17, 1/8 финал
"Пари Сен-Жермен" - "Барселона" 4:0
Голлар
: Ди Мария (18, 55), Дракслер (40), Кавани (72)

"Барселона" - "Пари Сен-Жермен" 6:1
Голлар
: Суарес (3), Курзава (40 автогол), Месси (пенальти), Неймар (88, 90), Серхи Роберто (90+5) - Кавани (62)


(3та тўп фарқи)

2017/18, 1/4 финал
"Барселона" - "Рома" 4:1
Голлар
: Де Росси (38 автогол), Манолас (55 автогол), Пике (59), Суарес (87) - Жеко (80)

"Рома" - "Барселона" 3:0
Голлар
: Жеко (6), Де Росси (58 пенальти), Манолас (82)


2003/04, 1/4 финал
"Милан" - "Депортиво" 4:1
Голлар
: Кака (45, 49), Шевченко (46), Пирло (53) - Пандиани (11)

"Депортиво" - "Милан" 4:0
Голлар
: Пандиани (5), Валерон (35), Луке (44), Фран (76)


2018/19, 1/2 финал

"Барселона" - "Ливерпуль" 3:0

Голлар: Суарес (26), Месси (75, 82)

"Ливерпуль" - "Барселона" 4:0

Голлар: Ориги (7, 79), Вейналдум (54, 56)

(2та тўп фарқи)

1999/00, 1/4 финал
"Челси" - "Барселона" 3:1
Голлар
: Зола (30), Туре-Андрей Фло (34, 38) - Луиш Фигу (64)

"Барселона" - "Челси" 5:1 (қўшимча тайм)
Голлар
: Ривалдо (24, 99-пенальти), Фигу (45), Даниель Гарсия (83), Патрик Клюйверт (104) - Туре-Андре Фло (60)


2003/04, 1/4 финал
"Реал" - "Монако" 4:2
Голлар
: Эльгера (51), Зидан (70), Фигу (77), Роналдо (81) - Скилаччи (43), Морьентес (83)

"Монако" - "Реал" 3:1
Голлар
: Жюли (45, 66), Морьентес (48) - Рауль (36)


2011/12, 1/8 финал
"Наполи" - "Челси" 3:1
Голлар
: Лавецци (39, 65), Кавани (45) - Мата (27)

"Челси" - "Наполи" 4:1 (қўшимча тайм)
Голлар
: Дрогба (29), Терри (47), Лэмпард (75 пенальти), Иванович (105) - Инлер (55)


2012/13, 1/8 финал
"Милан" - "Барселона" 2:0
Голлар
: Кевин-Принц Боатенг (57), Мунтари (81)

"Барселона" - "Милан" 4:0
Голлар
: Месси (5, 40), Вилья (55), Альба (90)


2013/14, 1/8 финал
"Олимпиакос" - "Манчестер Юнайтед" 2:0
Голлар
: Домингес (38), Кэмпбелл (55)

"Манчестер Юнайтед" - "Олимпиакос" 3:0
Голлар
: Робин ван Перси (25, 45, 52)


2013/14, 1/4 финал
"ПСЖ" - "Челси" 3:1
Голлар
: Лавецци (4), Давид Луиз (автогол), Пасторе (90) - Азар (27 пенальти)

"Челси" - "ПСЖ" 2:0
Голлар
: Андре Шюрлле (32), Демба Ба (87)


2014/15, 1/4 финал
"Порту" - "Бавария" 3:1
Голлар
: Куарежма (3, 10), Мартинес (65) - Алькантара (28)

"Бавария" - "Порту" 6:1
Голлар
: Алькантара (14), Боатенг (22), Левандовски (27, 40), Мюллер (36), Хаби Алонсо (88) - Мартинес (73)


2015/16, 1/4 финал
"Вольфсбург" - "Реал" 2:0
Голлар
: Родригес (18 пенальти), Арнольд (25)

"Реал" - "Вольфсбург" 3:0
Голлар
: Роналду (15, 17, 77)

2018/19, 1/16 финал.

"Манчестер Юнайтед" - ПСЖ 0:2

Голлар: Кимпембе (53), Мбаппе (60)

ПСЖ - "Манчестер Юнайтед" 1:3

Голлар: Бернат (12) - Лукаку (2, 30), Решфорд (90 пенальти)


2018/19, 1/8 финал

"Атлетико" - "Ювентус" 2:0

Голлар: Хименес (78), Годин (83)

"Ювентус" - "Атлетико" 3:0

Голлар: Роналду (27, 48, 86)

Rating: +56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика