Latest news

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  4 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  7 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  267 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

ЕЧЛ карвони “Сан-Сиро” томон йўл чиқди ёхуд биринчи тур таҳлили News

ЕЧЛ карвони “Сан-Сиро” томон йўл чиқди ёхуд биринчи тур таҳлили

Фарғонанинг “Рухсор” радиоси “Футбол кундалиги” лойиҳаси ЕЧЛнинг илк турини таҳлил қилди.

ЧЛ номига эга бўлган машҳур футбол карвони Миландаги “Сан-Сиро” арена тараф йўлга чиқди.  Европанинг 32та топ жамоалари май ойида Милан шаҳрига бориш истаги билан мусобақани бошлашди ва илк тур баҳслари ортда қолди. Натижаларни таҳлил қиламиз.



“РОМА” – “БАРСЕЛОНА”
“Амалдаги чемпионман” дея баҳсларга киришган “Барселона” “Рома” билан дуранг қайд этди, ёхуд Луиз Энрике римлик “бўрилар”ни жиловлай олмади. “Барселона” дарвозабони ҳали узоқ вақтгача “Рома”дан қабул қилинган голни эслаб юрса ажаб эмас.

“РЕАЛ” – “ШАХТЁР”
“Реал” ўз мухлисларини хурсанд қилишда давом этмоқда. Севимли клуб ғалаба қилса, мухлис халқининг хар қандай футбол муҳокамаларига бой давраларда гапи бутун ва катта бўлади. Айни пайтда “Реал” мухлислари ўз севимлиларининг барқарор ўйинларидан завқ олишмоқда. Роналду голлар урмоқда, ҳимоячилар эса ўз ишини самарали бажариб, рекордларга эга бўлишяпти. Хуллас, Мадридда ҳаммаси жойида.

“ЧЕЛСИ” – “МАККАБИ”

“Челси” ЧЛ ни ғалаба билан бошлади. Лондонда “Маккаби” жамоасини қабул қилган инглизлар йирик ҳисобда ютишди. Ажабтовур Жозе жаноблари ўйиндан сўнг “Маккаби” дарвозабонига тўрт гол учун раҳмат айтган бўлса ажаб эмас. Ахир ютса ҳам, мағлуб бўлса ҳам ўзини супер мураббий деб ҳисоблайдиган Моуриньо исмли бу инсон мазкур ғалабани кўп кутганди.

“ВАЛЕНСИЯ” – “ЗЕНИТ”

Тур натижаларида кутилмаган ҳисобларда қайд этилди. Руслар биринчи турда ҳаммани хайратга солишди. Гап “Зенит” ҳақида кетяпти. Россияликлар “Валенсия” уйида кечган баҳсда 3 та гол билан испанларни сийлашди. Майдон эгаларининг 2 та жавоб тўпи эса Ла лига вакилларини мағлубиятдан қутқариб қолмади.


“ОЛИМПИАКОС” – “БАВАРИЯ”
“Бавария”нинг иштаҳаси доимгидек карнай. Гвардиола шогирдлари ЕЧЛ ни голларга бой ғалаба билан бошлашди. Немис клуби гуруҳ фаворити деган номни оқламоқда.

“ЗАГРЕБ” – “АРСЕНАЛ”
“Арсенал” ютқазди. Сўнгги пайтларда Венгер шогирдлари еврокубокларнинг шунчаки доимий иштирокчиси сифатида ёдда қолмоқда. Арсен Венгер бу клуб учун умрини бағишлади. Бироқ харчанд ёрқин ўйнамасин “Арсенал” муҳим бекатларгача етиб кела олмаяпти.

ПСВ – МЮ
Инглиз клублари учун илк тур баҳслари жуда ҳам зўр ўтди дейиш қийин. “МЮ” ютқазди. Манчестерликлар илк турни “ПСВ”га бой беришди. Ван Галь ва футболчилар ўртасида қандайдир муаммо борга ўхшайди. Биринчи бўлиб ҳисобни очиб, ўйинни бой бериш бу яхши қўнғироқ эмас.

ПСЖ – “МАЛЬМЕ”

Париж клуби янги мавсумни ажойиб ҳужум учлиги билан бошлади. Ди мария, Иброҳимович ва  Кавани каби ижрочиларга эга бўлган “ПСЖ” Швеция клуби ўз уйида мағлуб этди.  Агар Лоран Блан мавсум давомида қўл остидаги ижрочилардан самарали фойдалан олса, ўз истаганидек ЕЧЛнинг финалига қадар етиб борса бўлади.



“Рухсор” ТРК матбуот хизмати.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика