Latest news

13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  0 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  1 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  3 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  49 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  2 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  2 10:15Наврўз Алимов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"  1 10:05Футзал. Осиё кубогида бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси тантанали тарзда кутиб олинди   2 09:49Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 09:24Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади!   23 09:22Неъматилло Қуттибоев: "Ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имкон бердик"  0 08:57Муҳаммад Салоҳ келажаги борасида бир қарорга келди  2

ЕЧЛ. "Динамо Загреб" клубига қарши ўйиндан олдин Гвардиола ва Гюндоган матбуот анжуманида қатнашди News

ЕЧЛ. "Динамо Загреб" клубига қарши ўйиндан олдин Гвардиола ва Гюндоган матбуот анжуманида қатнашди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ва ярим ҳимоячи Илкай Гюндоган ЕЧЛ гуруҳ босқичи 6-тур доирасидаги "Динамо Загреб" билан ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

Дастлаб Гвардиола ўз фикрларини билдириб ўтди.


Пеп Гвардиола: "Динамо З" ўз ўйинлари орқали биз учун катта сюрприз бўлди. Уларда тезкор ўйинчилар бор: улар жуда чаққон. Ҳозирга қадар гуруҳда жуда яхши рақобат вужудга келган ва гуруҳдан ўтиш учун ажойиб имкониятга эга. 

Бизда кўплаб жароҳат олганлар бор. Ёш футболчилар билан келдик. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда, энг яхши таркибимиз билан ўйнаймиз. Аллақачон кейинги босқич масаласи ҳал этилган ва ҳозир Чемпионлар лигасидан кўра АПЛ муҳимроқ". 



"Филь Фоден ҳақида айтадиган бўлсам, у кўп гапирмайди, муҳими майдонда уялиб қолмаслик ва у буни жуда яхши билади, бунга амал қилади. Жорий мавсум у ўсяпти, бир қанча ҳусусиятларини яхшилай олади. Баъзан у тўпсиз қарор қабул қилиш борасида бироз ўйлаши керак, лекин бу унинг ёшида нормал ҳолат. Унинг ўйинларида жуда ҳам қониқяпмиз. Давид Силва — жуда кўп ўйинларда ғалаба қозонган ва совринлар ютган афсона, аммо биз Филь унинг ўрнини эгаллай олишига ишонамиз", - дейди Гвардиола.



Шундан сўнг Илкай Гюндоган ҳам ўйиндан олдин фикрлари билан бўлишди. 

"Маҳаллий совринларни ютиз Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни кафолатламайди. Бу АПЛга солиштирганда бошқа мусобақа. Жуда қийин ва плей-офф ўйинларида яна қийинлашиб боради. ЕЧЛда чемпион бўлишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз, бироқ бунга эришиш осон бўлмайди", - дейди Гюндоган.



Қайд этиш керак, "Сити" 11 очко билан биринчи ўринни кафолатлаб бўлган. Иккинчи йўлланма учун "Шахтёр" (6 очко), "Динамо З" (5 очко) ва "Аталанта" (4 очко) кураш олиб боришмоқда. Бугун гуруҳдаги сўнгги тур ўйинлари бир вақтда бошланади (Тошкент вақти билан 22:55да).

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика