Latest news

13:25Нико Гонсалес "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида нималар деди?  0 12:57Англиянинг тўртинчи дивизионида сўнгги ўринда бораётган клуб Жеррардни бош мураббий этиб тайинламоқчи  2 12:26ПСВ Маласиани "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олди  0 11:55Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси бугун Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 11:29"Арсенал"нинг ёздаги иккита асосий трансфер мақсадлари маълум бўлди  1 11:07"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Раҳимов Иброҳим  0 10:47ОКМК иккинчи хориж йиғинини Анталияда давом эттиради  0 10:23Расман: Дилшод Жўраев, Ихтиёр Тошпўлатов, Жасур Азимов "Хоразм" футболчиси  2 09:37"Локомотив" Туркияга қандай таркиб билан йўл олди?  1 09:19Sofascore. "Пахтакор" футболчилари "Ал Гарафа" билан ўйинда неча баҳога лойиқ кўрилди?  15 08:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ўз мамлакатида 2024 йилнинг энг яхшиси бўлди  1 07:30"Пахтакор"нинг "Ал Гарафа" майдонидаги ғалабасиз серияси давом этади  4 03:30Испания кубоги. "Атлетико" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 02:31Криштиану Роналду: "Менинг эртагим" (мутолаа учун)  104 01:45"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра: "Ўйин қийин кечишини билгандик"  22

Дюков ОФК Конгрессида РФИнинг ОФКга ўтиш масаласини муҳокама қилди News

Дюков ОФК Конгрессида РФИнинг ОФКга ўтиш масаласини муҳокама қилди

Хабарингиз бор, 1 февраль куни Манамада (Баҳрайн) ОФК 33-Конгресси бўлиб ўтди.

Матч ТВ телеканалига маълум бўлишича, Россия Футбол Иттифоқи (РФИ) президенти Александр Дюков ташкилот раҳбариятининг таклифига биноан Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) Конгрессида иштирок этиб, футбол ассоциациялари вакиллари билан Россиянинг ОФКга аъзо бўлиши билан боғлиқ масалани муҳокама қилган. 

2022 йил февраль ойи охирида ФИФА ва УEФА Россия жамоалари ва клубларини халқаро турнирларда иштирок этишини тақиқлади. РФИ УEФАдан ОФКга ўтиш имкониятини кўриб чиқди, аммо декабрь охирида 2023 йилда УEФА ва ФИФА билан Россия футболи истиқболларини батафсилроқ муҳокама қиладиган ишчи гуруҳ тузилиши маълум бўлди.

Январь ойида Швейцарияда УEФА ва РФИ ўртасида учрашув ўтказилди. Унда РФИ томонидан ташкилот бош котиби Максим Митрофанов ҳамда РФИ вице-президенти ва Россия Премьер-лигаси (РПЛ) раҳбари Александр Алаев иштирок этди. Дюков УEФА Ижроия қўмитасига ҳам ташриф буюрди.



Матч ТВ телеканалининг бир қанча манбалари Дюков ОФК Конгрессига ташкилот раҳбариятининг таклифига биноан борганини айтди. Баҳрайнга РФИ президенти билан бирга Митрофанов ва Санкт-Петербургда 2018 йилги Жаҳон чемпионати ва 2020 йилги Европа чемпионати ташкилий қўмиталари бош директори Алексей Сорокин борди. РФИ раҳбари биринчи қаторда ФИФА президенти Жанни Инфантино билан бирга ўтирди. Митрофанов ва Сорокин эса улардан унча узоқ бўлмаган жойда ўтирган эди.

Россия делегацияси Осиё футбол ассоциациялари раҳбарлари билан РФИнинг ОФКга эҳтимолий ўтиши масаласини кўриб чиқди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика