Latest news

19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  0 19:00Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  18 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  1 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   45 18:09"Челси" — "Сандерленд". Таркиблар маълум  1 16:47Катта интервью: Шамил Ярулиндан "Шўртан" ва футболимиз истиқболи ҳақида  0 15:06ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  1 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  3 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  16 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  23 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  5

Дурбек Умаралиев: "Ишонтириб айтаманки ҳали "Нефтчи" қайтади" News

Дурбек Умаралиев: "Ишонтириб айтаманки ҳали "Нефтчи" қайтади"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Нефтчи" (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар мураббийи Дурбек Умаралиев қатнашди.

"Жанговар ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун борини берди. "Қизилқум" янги мураббий қўл остида яхши жамоа шакллантирилмоқда. Бу футбол, бугун биз ўйлаган режаларимиз амалга ошмади. Ўйиндаги айрим вазиятлар мағлубиятга сабаб бўлди, аммо қўлимизни тушурмаймиз. Танлаган йўлимиз бор, шунга қараб олға қадам босамиз", - деди Дурбек Умаралиев. 

- "Нефтчи" жамоаси учун дастлабки 4та турда 1та ғалаба кам эмасми? 

- Албатта кам! "Нефтчи" ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш салоҳиятига эга. Мавсум шундай бошланди. Йўқотилган очколарни кейинги турларда ўрнини босишга ҳаракат қиламиз. Ҳаммаси ўз жойига тушиб кетади. 

- Ойбек Қиличев ва Ҳусниддин Ғофуров нима учун асосий таркибда майдонга тушишмади? 

- Асосий таркибни рақибга қараб туздик. 

- "Нефтчи" Кубокда ҳам "Қизилқум" билан тўқнаш келади. Тақвим жамоаингиз учун оғир келмадими? 

- Йўқ, апрель ойида 6та ўйинимиз бор, учта кубок, учта Суперлигада. Нолишга ҳожат йўқ. Тақвим барча учун бир хил. 

- Илҳом Мўминжонов олдинги матбуот анжуманларида "Нефтчи" мавсумни кучли учликда тугатмоқчи эканлигини айтганди. 

- Мақсадимиз ўзгаргани йўқ. Қайтариб айтаман йўқотилган очколарни кейинги турларда қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. 

- Бугунги натижа ўйинга мосми? 

- Йўқ, натижа ўйинга мос эмас. 

- "Нефтчи" мухлисларидан бугунги мағлубият учун узр сўраймиз. Фарғонадан келиб бизни қўллаб қувватлашгани учун миннатдорчилик билдирамиз. Ишонтириб айтаманки ҳали "Нефтчи" қайтади. Ғалабалари ўйинларимиз олдинда.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика