Latest news

07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  9 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12

Дунёдаги энг ғаройиб стадионлар News

Дунёдаги энг ғаройиб стадионлар

Бугун эътиборингизни футбол оламидаги антиқа спорт иншоотларига — ўзига хос кўринишга эга стадионларга қаратмоқчимиз: қизиқарли архитектура ғоялари, ностандарт жойлашув ҳамда уларни яратиш ва фойдаланиш пайтидаги қизиқарли воқеалар асосида.

"Тржни Центар" Сербия

Белград нафақат "Црвеной Звезда" ва "Партизан" билан машҳур, балки шаҳар чеккасида жойлашган "Вождовац" базаси билан ҳам мақтана олади. Эҳтимол титулларсиз ўртамиёна жамоанинг нимаси муҳимлиги сизни ажаблантириши мумкин. Клубнинг ўзига хос хусусияти — бу савдо марказидан бошпана топган "Тржни Центар" стадионидир. Савдо маркази ва "Вождовац"нинг хўжайини бир киши саналади, шу боис жамоанинг титул ҳомийси худди шу номдаги иморат ҳисобланади. Ўз жуфтининг сўнгги тийинигача харж қилиб харид қилиб бўлишини кутишдан зериккан эркакларнинг мазмунли вақт ўтказиши учун ажойиб эчим мавжуд - Белград жамоасининг уй учрашувига беш мингга яқин томошабин ташриф буюриши мумкин.


"Эрнандо Силес" Боливия

Боливия пойтахти Лас-Пасдаги ушбу объект мамлакатни 1926 йилдан 1930 йилгача бошқарган мамлакат президентига атаб номланган. Унинг ажралиб турадиган хусусияти дунёдаги энг баланд стадионлардан бири (денгиз сатҳидан 3601 метр баландликда) мақомида эканлигидадир. Ушбу тепаликда миллий футбол терма жамоаси ўз уй учрашувларини ўтказади. Статистикага кўра, айнан шу ерда Боливия халқаро мусобақаларда кўп очко тўплайди. Меҳмон жамоалар учун маҳаллий шароитга мослашиш жуда қийин бўлиши мумкин. Юқори ҳаво босими туфайли меҳмон жамоалар кислород баллонларини ўзлари билан олиб келиб, ўйиндан олдин, танаффусда ва учрашувдан кейин фойдаланишлари зарур бўлади.


"Брага Мунисипал" Португалия

30 000 томошабинга мўлжалланган ушбу арена 2003 йилда, ЕВРО-2004 футбол мусобақаси арафасида қурилиб, фойдаланишга топширилган. Ушбу арена маҳаллий "Брага" клубининг уй стадиони ҳисобланади. Эҳтимол, Португалиядаги энг жозибали спорт иншоотларидан биридир, сабаби:

- стадион қоялар орасида барпо қилинган;

- стадион қуриш учун ҳатто тошнинг бир қисмини йўнишга тўғри келган;

- қарама-қарши трибуналарнинг томлари бир-бирига металл қувурлар орқали уланган;

- табло тўғридан-тўғри дарвоза юқорисидаги қояга ўрнатилган;

- трибунадан трибунага ер ости туннеллари орқали ўтиш мумкин.


"Чьерны балог" Словакия

Ушбу майдонда маҳаллий "Татран" клубида ўз ўйинларини ўтказади. Стадионнинг ажабтовурлиги шундаки, майдон ва трибуна ўртасидан темирйўл ўтказилган, яъни ўйин пайтида томошабинлар ўтиб кетаётган поезднинг гувоҳи бўлиши мумкин.


"Марина Бэй" Сингапур

Ушбу ажойиб стадион 1995 йилда қурилган бўлиб, сиғими 30 000 томошабинга мўлжалланган. Объект архитектасининг ўзига хос хусусияти шундаки, майдон ва трибуналар бир-биридан нафақат "Формула-1" трекининг бир қисми, балки ҳовуз билан ҳам ажратилган. Қизиқ, нечта тўп сувга парвоз қилган экан?


"Ммабахто" ЖАР

60 000 томошабинга мўлжалланган стадионни яратиш ва фойдаланишга топшириш лойиҳаси 1981 йилда якунланган. Ушбу стадион биринчи навбатда халқаро ўйинлар учун мўлжалланган эди. Аренанинг асосий жиҳати трибуналардаги юқори секторларнинг жойлашувидадир. Улар қисман бурчак остида жойлаштирилган. Катта эҳтимол билан айнан шу жиҳат Жанубий Африка футбол федерациясининг аренани 2010 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган стадионлар рўйхатига киритишдан бош тортишига сабаб бўлган. Қизиқ томони стадион Совет мамлакати қурилиш компанияси томонидан бунёд этилган.


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика