Latest news

22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  1 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  55 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  65 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  7 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  2 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  14 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  18 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3

ЎзПФЛ Суперлига майдонларини ўрганиб чиқди. Тез орада 2024 йилги мавсум учун қабул қилинган ва талабга жавоб бермаган стадионлар номи эълон қилинади News

ЎзПФЛ Суперлига майдонларини ўрганиб чиқди. Тез орада 2024 йилги мавсум учун қабул қилинган ва талабга жавоб бермаган стадионлар номи эълон қилинади

Суперлига майдонлари Лига томонидан тўлиқ текшириб чиқилди.

23 декабрга қадар Суперлиганинг янги мавсуми учрашувларини қабул қилиши мумкин бўлган стадионлар майдони тўлиқ ўрганиб чиқилиши айтилганди. Лига мазкур ишни ниҳоялади.



Эндиликда аввалдан маълум қилинган талаб бўйича ҳар бир стадион майдони ҳақида батафсил маълумот мавжуд. Шу асосда Лига футбол клублари билан йил давомида ишлашда давом этади. Тез орада қайси стадионлар 2024 йилги мавсум учун қабул қилингани ва қай бири талабга жавоб бермаслиги юзасидан маълумот тақдим этилади.  

Лига мутахассисларининг стадионларга ташрифи мураккаб жараён бўлиб, бунда ҳар бир майдон эгаси майса ёки дренаж тизими яхши ишлаётгани юзасидан аргумент келтиришга ҳаракат қилади. Шуни инобатга олган ҳолда Лига мутахассислари замонавий асбоб-ускуналар билан майдонларда бўлди ва ҳар қандай маълумот майдон эгаси бўлган томон учун батафсил тушунтириб берилди. Жумладан, Лига мутахассислари майдон термометри, электрон динамометр, инфилтрация аппарати ва шу каби бошқа замонавий техникалар ёрдамида ўз хулосаларини баёнлаштирди.  



Текширув ишлари ёрдамида майсанинг бутун майдон бўйлаб қопланганлиги даражаси, жами майса рангининг фарқланганлиги кўрсаткичи, майса илдизининг чуқурлилик даражаси, унда ёввойи майсалар, касалланган ёки зарарланган майсалар мавжудлиги, ҳашаротлар ва зараркунандалар бор ёки йўқлигига ҳам аҳамият берилди. Даставвал ташқаридаги ҳарорат ҳамда майса илдизи жой олган чуқурликда ҳарорат солиштирилди. Электрон динамометр калити ёрдамида тупроқ мустаҳкамлиги, футболчининг бутсаси майдонга қанчалик чуқур ботиши ва қай тариқа сирпаниши ўрганилди. Шунингдек, инфилтрация аппарати ёрдамида майдонда сувнинг ютилиб кетиш даражаси ўлчанди ҳамда дренаж тизими фаолиятига баҳо берилди.



Ишчи-гуруҳ эътибор қаратган яна бир муҳим жиҳат — клуб ёки стадионнинг майдон парвариши бўйича махсус техникага эга эканлиги бўлди. Талаб бўйича махсус трактор, эрни юмшатадиган аэратор аппарати, майса ўрадиган аппарат, майдонга ёзиладиган тўр гиламча, текисловчи ва таровчи аппарат ва дори сепадиган арава аппарати ҳар бир стадионда бўлиши шарт. Бу каби аппаратларни Ўзбекистонга олиб кириш масаласида президент қарорларида қатор энгилликлар тақдим этилган бўлса-да, айрим футбол клублари смета бўйича маблағларни бирламчи заруриятларга эмас, асосан ойлик-маошларга сарф этаётгани Лигага маълум. Мазкур ҳолат Ассоциация ҳамда Лига томонидан танқидий руҳда кўтарилаётган бўлиб, 2024 йилги мавсум сметалари ўрганилаётган вақтда футбол клубларига қўйиладиган талаблар янада жиддийлашади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика