Latest news

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  15 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  30 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  19 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

U-17 Жаҳон чемпионати. Стадионлар ҳақида News

U-17 Жаҳон чемпионати. Стадионлар ҳақида

Индонезиядаги энг катта аренадан Ўзбекистон ўйинлари бўлиб ўтадиган майдонгача.

Индонезия мезбонлиги остида ўтадиган U-17 Жаҳон чемпионати бошланишига бир неча кун қолди. Сайтимиз ижодкорлари имкон қадар мусобақага доир маълумотлар ва фикрларни эътиборингизга ҳавола қилиб бормоқда. Қуйида учрашувлар бўлиб ўтадиган стадионлар ҳақида тўхталиб ўтамиз. 


Жакарта. "Жакарта халқаро стадиони"

2022 йил апрель ойида Индонезия пойтахтида қад ростлаган мазкур арена турнирдаги энг янги ўйингоҳ ҳисобланади. Ўтган йили ушбу майдонда "Барселона" ва "Атлетико Мадрид" ёшлар жамоалари халқаро турнир финалида куч синашишган. Бу стадионда аввал фақат ўртоқлик учрашувлари ўтказилган бўлиб, илк бор халқаро мусобақага мезбонлик қилади. Стадионнинг сиғими 82 000 нафар томошабинга мўлжалланган бўлиб, мамлакатдаги энг катта стадионлар рўйхатида биринчи ўринда туради. Жакартадаги ўйингоҳда Жаҳон чемпионатининг "С", "Е" гуруҳ учрашувлари, "D" гуруҳидан ўрин олган 1та, "F" гуруҳидаги 1та, нимчорак ва чорак финалнинг 2та ўйинларини ўзида қабул қилади. 

"С" гуруҳи

11 ноябрь 14:00 Янги Каледония - Англия

11 ноябрь 17:00 Бразилия - Эрон 

14 ноябрь 14:00 Бразилия - Янги Каледония

14 ноябрь 17:00 Англия - Эрон 

17 ноябрь 17:00 Англия - Бразилия

"D" гуруҳи

17 ноябрь 14:00 Польша - Аргентина

"Е" гуруҳи 

12 ноябрь 14:00 Франция - Буркина Фасо

12 ноябрь 17:00 Жанубий Корея - АҚШ

15 ноябрь 14:00 АҚШ - Буркина Фасо

15 ноябрь 17:00 Франция - Жанубий Корея

18 ноябрь 17:00 АҚШ - Франция

"F" гуруҳи

18 ноябрь 14:00  Германия - Венесуэла

Нимчорак финал

22 ноябрь 13:30

22 ноябрь 17:00 

Чорак финал 

24 ноябрь 13:30

24 ноябрь 17:00

Бандунг. "Си Жалак Ҳарупат" стадиони

Жаҳон чемпионатини ўтказадиган иккинчи стадиони Бандунг шаҳарчасида жойлашган "Си Жалак Ҳарупат" номи билан аталади. Бу аренада 2018 йилги Осиё ўйинларининг гуруҳ босқичи учрашувлари ташкиллаштирилган. Стадион сиғими 30 100 кишига мўлжалланган. Жаҳон чемпионатида бу аренадан "D", "F", "C", "E" гуруҳ жамоалари ва нимчорак финалнинг икки учрашуви иштирокчилари фойдаланади. 

 "D" гуруҳи 

11 ноябрь 14:00 Япония - Польша

11 ноябрь 17:00 Аргентина - Сенегал

14 ноябрь 14:00 Сенегал - Польша

14 ноябрь 17:00 Япония - Аргентина

17 ноябрь 14:00 Сенегал - Япония

"F" гуруҳи 

12 ноябрь 14:00 Венесуэла - Янги Зеландия

12 ноябрь 17:00 Мексика - Германия

15 ноябрь 14:00 Мексика - Венесуэла

18 ноябрь 14:00 Янги Зеландия - Мексика

"Е" гуруҳи 

18 ноябрь 17:00 Буркина Фасо - Жанубий Корея

Нимчорак финал 

21 ноябрь 13:30

21 ноябрь 17:00

Суракарта. "Манаҳан" стадиони 

Суракарта шаҳридаги 20 000 сиғимга эга "Манаҳан" стадиони Ўзбекистон U-17 терма жамоасини ўз бағрига чорламоқда. Вакилларимиз гуруҳдаги барча ўйинларни ушбу стадионда ўтказади. Стадион сиғим бўйича Индонезияда топ рўйхатга  кирмайди. Томошагоҳ 1998 йилда мамлакат президенти Сухарто томонидан очилган. "Манаҳан" ўйингоҳи 14та учрашув, ярим финал ва финал ўйинларига мезбон вазифасини ўтаб беради.

"B" гуруҳи

10 ноябрь 14:00 Мали - Ўзбекистон

13 ноябрь 14:00 Испания - Мали 

13 ноябрь 17:00 Ўзбекистон - Канада

16 ноябрь 14:00 Ўзбекистон - Испания

"А" гуруҳи 

16 ноябрь 17:00 Эквадор - Панама

Нимчорак финал

20 ноябрь 13:30 

20 ноябрь 17:00 

Чорак финал

25 ноябрь 13:30

25 ноябрь 17:00

Ярим финал

28 ноябрь 13:30 

28 ноябрь 17:00

Учинчи ўрин учун 

1 декабрь 17:00

Финал 

2 декабрь 17:00


Сурабая. "Гелора Бунг Томо" стадиони

Индонезияда сиғими бўйича учинчи ўринда турувчи стадион ҳисобланади. 2008 йил 1 январида қурилиши бошланган арена 2010 йил 11 августда расман очилди. Қурилиш учун жами юз минг Индонезия рупияси сарфланган. 2021 йилда стадион қайта реконструкция қилинди ва Жаҳон чемпионатига тайёр ҳолатда топширилди. Бу майдонда Жаҳон чемпионатида энг кам 3та учрашув гувоҳи бўламиз. 

"А" гуруҳи

16 ноябрь 14:00 Канада - Мали

Нимчорак финал 

21 ноябрь 17:00 

21 ноябрь 13:30


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика