Latest news

00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  2 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  25 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  5 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5

Друлович: "Миржаҳондан бошқа, Бобир Абдихолиқов ва Жасур Яхшибоев ҳам марказий ҳужумда ўйнай олишади" News

Друлович: "Миржаҳондан бошқа, Бобир Абдихолиқов ва Жасур Яхшибоев ҳам марказий ҳужумда ўйнай олишади"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович Эронга қарши ўйиндан сўнг ўз фикларини билдирди.

"Бугун қандай ўйнаганимзни кўрдингиз ва бу мухлисларни қониқтирадиган ўйин бўлгани шубҳасиз. Йигитлар бугунги учрашувда мамлакати учун қандай курашиш кераклигини кўрсатишди. Мухлислар кўп бўлмагани одамни ҳафа қилади, чунки шогирдларим ҳақли ғалабага эришишди. Ўйинни кўрган ишқибозлар эса жуда мамнун бўлишди. Мураббий сифатида улардан қониқдим. Машғулотларда қилинган барча режалар иш берди ва натижа ҳам яхши бўлди", - дейди Друлович. 


- Марказий ҳужумчи масаласида муаммо бордек кўринмоқда. Миржаҳон Мираҳмадовдан бошқа унга ўринбосар футболчи топилмаяпти. Суперлиганинг ёшлар ўртасидаги ўйинларда селекция ишларини олиб бориш режангиз борми? Ҳар ҳолда Суперлигамизда бундай ёшдаги ҳужумчилар асосий таркибда деярли йўқ...


- Бизда ажойиб рақобат бор. Миржаҳондан бошқа, Бобир Абдихолиқов ва Жасур Яхшибоев ҳам марказий ҳужумда ўйнай олишади. Албатта, клуб ўринбосарлари ўртасидаги ўйинларни ҳам кузатамиз. Жамоаларда сифатли форвардлар бўлса, албатта чақирамиз. Афсуски, ҳозирча Бобир ва Миржаҳон даражасидаги ҳужумчиларни кўрмадик. 


- Бобир Абдихолиқовнинг жамоадаги роли қандай?


- У жамоамизнинг асосий футболчиси. Уни қайси позицияда ўйнатишимиз, ким билан ўйнаётганимизга боғлиқ. Баъзида чап, баъзида эса ўнг қанотда синаб кўряпмиз. У берилган топшириқларни аъло даражада уддаламоқда. Голлар урмоқда, тўпни яхши назорат қилади, рақиб ҳимоячиларини ўзида ушлаб туриб, шерикларига бош зоналар яратиб беради.


Rating: +73   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика