Latest news

20:43Неймарнинг қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  0 20:15ФИНАЛгача...  7 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  4 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  9 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  7 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  6 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  28 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  17 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  2

Достонбек Тўхтабоев: “Натижадан хафа бўлишга ҳаққимиз йўқ” News

Достонбек Тўхтабоев: “Натижадан хафа бўлишга ҳаққимиз йўқ”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Машъал” – “Навбаҳор” (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар дарвозабони Достонбек Тўхтабоевнинг фикрларига қулоқ тутдик.

“Қизиқарли ўйин бўлди. Ўзим ҳам наманганлик бўлганим боис, бу ўйинга икки карра масуълият билан майдонга тушгандим. “Машъал” бугун ўз майдонида тўп тепаётгани туфайли ғалаба қозонишни режалаштирганди. Яратилган имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Бир очкога эга бўлдик. Бундан хафа бўлишга ҳаққимиз йўқ. 

- “Машъал”нинг ғалаба қозона олмаганига нима сабаб бўлди?

- Юқорида айтганимдек, бизда ҳам, рақибимизда ҳам гол уриш учун имконият юзага келди. Бироқ иккала томон ҳам гол уришнинг уддасидан чиқа олмади. Бундан ташқари, “Навбаҳор” тартибли ўйнагани ва бизга етарлича қаршилик кўрсатгани ўйинда дуранг қайд этилишига сабаб бўлди. 

- Жамоангизни жорий мавсумдаги иштирокини қандай баҳолайсиз?

- Бизда барчаси жойида. Фақатгина, муҳим ўйинларда ўз даражамизда ўйнай олмадик. Муҳим очколарни бой бериб қўйдик. Қайсидир ўйинларда мен ҳам жамоага панд бериб қўйдим. Чунки тажриба етишмаслиги сезилиб қолмоқда. Олдинда бизни муҳим баҳслар кутмоқда. Машғулотларга пуҳта тайёргарлик кўрамиз ҳамда ижойиб натижа кўрсатиш учун боримизни берамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика