Latest news

20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  3 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  3 19:35"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  9 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  3 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  131 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  3 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0

Достон Турсунов: "Япония клуби билан шартнома тузганимдан бахтиёрман" News

Достон Турсунов: "Япония клуби билан шартнома тузганимдан бахтиёрман"

Япониянинг "Ренофа Ямагучи" клуби билан шартнома тузган Достон Турсунов championat.asia сайтига интервью берди.

"Аввало мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтаман. "Ренофа Ямагучи" билан 2020 йил охирига қадар шартнома туздим.

Бу ерга келишдан олдин Фозил ака Мусаев билан гаплашдим. Японияда футбол савияси жуда юқори, бу ерда футболчи сифатида янада ўсасан деб маслаҳат бердилар. Клуб инфратузилмаси билан танишиб чиқдим, стадионни кўрдим. Барчаси аъло даражада.

Япония Осиё қитъасининг энг кучли терма жамоаси ва энг кучли миллий чемпионатига эга мамлакат ҳисобланади. Ушбу клуб билан шартнома тузганимдан бахтиёрман. "Ренофа Ямагучи" 2018 йилги мавсумда "J2 лига"да 8-ўринни эгаллади. Кейинги йил жамоам билан бирга "J лига"га чиқиш учун курашамиз.

Фурсатдан фойдаланиб шу кунга қадар мен билан бирга ишлаган барча мураббийларга раҳмат айтаман. Ҳозирча бор эътиборим БААда ўтадиган Осиё Кубогига қаратилган", - дейди Достон Турсунов.

Маълумот учун, Ўзбекистон чемпионатида 2015 йил дебют қилган Турсунов ҳозирга қадар 66та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган. Ҳимоячи "Нефтчи", "Қўқон-1912" ва "Металлург" клубларида тўп тепган.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди



Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика