Latest news

22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  0 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  3 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  7 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  25

Дониёр Абдуманнопов: "Энергетик-БГУ"даги қисқа фаолият, мухлислар қадри, "Сўғдиёна"га ўтиши ва Бақоев ҳақида News

Дониёр Абдуманнопов: "Энергетик-БГУ"даги қисқа фаолият, мухлислар қадри, "Сўғдиёна"га ўтиши ва Бақоев ҳақида

"Сўғдиёна" жамоаси бугундан эътиборан Тошкентда янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

Улуғбек Бақоев бошчилигидаги жиззахликлар бугун асосан тикланиш машқларини олиб боришди. Жамоанинг пойтахтда ўтаётган йиғинига кеча хабар берганимиздек Дониёр Абдуманнопов келиб қўшилди. 2021 йилнинг "Андижон" ва Беларусь чемпионати вакили "Энергетик-БГУ"да ўтказган ҳужумкор ярим ҳимоячи жамоа билан бирга машғулот ўтказди. Енгил тарзда ўтган бугунги машқлардан сўнг Абдуманноповни суҳбатга чорладик. 


- Фаолиятингизда янги саҳифа очилиши кутилган "Энегетик-БГУ"даги фаолиятингиз ҳақида гапириб берсангиз. Афтидан легионер сифатидаги илк уриниш ҳар ҳолда омадсиз чиққан кўринади...

- Омадсиз дейиш бироз нотўғри. Спортда жароҳат доим ёнма-ён юради. Ўзимни тўлиқ кўрсатишим учун жароҳатим панд берди. Беларус чемпионатида жисмоний тайёргарликка профессионал ёндошилар экан. Бошқа муҳитда тўп тепиб керакли хулосаларни олдим. Айниқса мухлислар қадри жуда ҳам билинди. Умумий қилиб айтганда ўрганишим керак бўлган нарсалар кўплигини билдим. 

- Балки жисмоний тарафлама тўлиқ тайёр эмаслигингиз ҳам катта рол ўйнагандир. Боиси мазкур чемпионатда ўйнаб қайтган футболчилар биз айтаётган жиҳат қаттиқ назоратга олиниши ҳақида кўп таъкидлашганди...

- Ха тўғри айтмоқдасиз. Бу ерда юқори куч ва прессинг биринчи ўринда турар экан. Мен бунга тайёр эдим. Аммо футболчига боғлиқ бўлмаган сабаблар ҳам мавжуд. Об-ҳаво, маҳаллий шароитга мослашиш сабаблари панд берди. 

- Жароҳатингиз борлигини билар эдик. Одатда Ўзбекистон чемпионатида футболчилар укол билан бўлса ҳам майдонга чиқиб жамоага ёрдам беришади. Кейин эса жароҳатларни ўрни чиқиб келаверади. Мана шу омил легионерга айланган футболчиларимизга таъсир қилмаяптимикин? 

- Менимча таъсир қилади. Барибир табиийликка ҳеч нарса етмайди. Бу шахсий фикрим. Албатта мен мутахассис эмасман. Шуни англадимки, футболчи иқлим, таом ва бошқа нарсаларга мослашувчан бўлиши лозим. 

- "Сўғдиёна"га қўшилишингиз жараёнлари ва тафсилотлари билан ўртоқлашсангиз...

- Бош мураббий Улуғбек ака ўзлари таклиф билан чиқдилар. Ампулам яққол ҳужумчи бўлмасада, ҳужумкор ярим ҳимоячиман. Улуғбек Бақоев тарихда кучли ҳужумчилардан бири бўлганлар. Улардан кўп нарса ўрганиб жамоага фойда келтираман, деб умид қиламан. Мақсадим янада ўсишга эришиш. 

- "Андижон"нинг муваффақиятсизлиги ва Про лигага тушиб кетгани сизни ҳам бефарқ қолдирмаган бўлса керак...

- Жамоа янада кучли бўлиб Суперлигага қайтишига ишонаман. Юқори ўринлар учун ҳаракат қиладиган жамоага айланишини тилайман.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика