Latest news

22:00Transfermarkt ва Championat.Asia ўтган ойнинг энг яхшиларини аниқлашди  3 21:52Рустам Ашурматов: "Туркманистон ва Эронга қарши ўйинларда бор кучимизни намоён этамиз"  0 21:35Жалолиддин Машарипов: "'Андижон' Ўзбекистондаги барча мухлисларни уйғотди"  5 21:00Про лига. "Хоразм" ва "Қўқон-1912" муроса кўчасини танлади  4 20:52Машарипов ҳам келди. Ўзбекистон МТЖ тўлиқ таркибда машғулот ўтказмоқда ГАЛЕРЕЯ  4 20:31Мадрид шаҳрида "Мбаппе қонуни" жорий этилиши мумкин  6 20:06Туркманистон Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ФИФА аъзоси бўлмаган терма жамоани тор-мор этди  11 19:50Суперлига: "Олимпик" футболчисига қизил карточка нотўғри кўрсатилди — 10-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  8 19:11Неймар Месси ҳақидаги саволга жавоб берди  5 18:42"Футбол олами". Бобир Абдихолиқов ва "Нефтчи"да учтадан гол — Суперлиганинг 10-тури ҳақида барчаси  1 18:21Ла Лига янги мавсум учун тўпларни намойиш қилди  0 18:18ПРО-Лига. "Хоразм" – "Қўқон-1912": Асосий таркиблар маълум  0 17:56Александр Ляказетт ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 17:32"Зенит" Соболевни сотиб олмоқчи эмас  0 17:01ФАКТ. "Арал"нинг мағлубиятсиз серияси 11 та ўйинга етди  5

Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш" News

Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"

Биринчи лиганинг 1-туридан ўрин олган "ФарДУ" - "Чиғатой" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Дмитрий Ким ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун бизга бу майдонда ўйнаш оғирлик қилди. Биз кўпроқ сунъий майдонда машғулотлар ўтказганимиз сабабли бирданига табиий майдонга мослашиш қийин кечди. Бундан ташқари мезбонларда мавсумнинг илк учрашуви, очилиш ўйини бўлгани сабаб уларда ғалабага бўлган иштиёқ жуда кучли экани кўриниб турди. "ФарДУ" жамоаси ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Бугун кўзга ташланган хато ва камчиликлар устида ишлаймиз.

- "Чиғатой" жамоаси олдига қўйилган мақсадлар қандай?

- Ёш футболчиларни катта футболга катта футболга тайёрлаш бизнинг асосий мақсадимиз. Ёш иқтидорлар устида ишлаб ўз худудимиздаги ва бошқа вилоятлардаги Про-лига ва Суперлига клубларига, шунингдек терма жамоаларга муносиб футболчиларни етказиб бериш бизнинг устувор вазифаларимиздан ҳисобланади.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика