Latest news

03:50ПСВ Нидерландия чемпиони бўлди  1 01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  32 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  5 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  44 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  12 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  81 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  4

Диёр Туропов: “Майдон марказидан гол уриш, шунчаки ажойиб” News

Диёр Туропов: “Майдон марказидан гол уриш, шунчаки ажойиб”

“Андижон” – “Олмалиқ” учрашувидан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Диёр Туропов ўз фикрларини билдирди.

Туропов ушбу ўйинда жамоасининг иккинчи голини уришга муваффақ бўлди.

“Андижон” билан ўйинда осон бўлмаслигини билгандик. Чунки ҳеч бир жамоа ўз уйида, ўз мухлислари олдида очко йўқотгиси келмайди. Биз эса ўтган турда “Шўртан” билан учрашувда ютишга ҳақли эдик. Бироқ омад келмаганди, ютқазганимиздан кейин “Андижон”дан очко олишимиз шарт эди. Мусобоқа жадвалида қийин ҳолатга тушишимизга ҳаммамиз билардик. Шу боис ҳам бор  кучимизни бериб ҳаракат қилдик.

Голимга келадиган бўлсак “Андижон” охирги дақиқаларда бор кучини бериб ҳаракат қилди ва бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтди. Уларнинг дарвозобони ҳам келган эди, ўша вазиятда тўпни шерикларим менга ошириб юборишди. Шеригим Рўзимбой Аҳмедов дарвоза бўшлигини айтди, таваккал майдон ярмига етмай туриб дарвозага зарба бердим. Тўп дарвозага аниқ борди ва гол бўлди. Майдон марказидан гол уриш, шунчаки ажойиб. Менимча фаолиятимда бошқа бундай гол бўлмаса ҳам керак, - дейди Туропов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика