Latest news

20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  126 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  10 20:10Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  0 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  8 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛ бош директори этиб тасдиқланди News

Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛ бош директори этиб тасдиқланди

Бугун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитасининг янги сайланган таркибдаги илк йиғилиши ўтказилди.

Унда ЎзПФЛ Ижроия қўмитасининг жами 9 нафар аъзосидан 8 нафари иштирок этди. Жумладан, ташкилот раҳбари Диёр Имомхўжаев, ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов, ЎФАнинг Аёллар футболи бўлими бошлиғи Азиза Татлимуратова, ЎзПФЛ юрисконсулти Ойбекхон Иброҳимхонов, АГМК футбол клуби бош директори Баҳодир Мирзаев, “Локомотив” футбол клуби бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов бевосита қатнашган бўлса, 2 нафар аъзолар – “Насаф” футбол клуби бош директори Алишер Юсупов ҳамда “Хоразм” футбол клуби бош директори Мақсуд Каримов Zoom платформаси орқали иштирок этишди. Бир нафар Ижроқўм аъзоси “Турон” футбол клуби президенти – Олимхон Аҳмедов эса айни пайтда хориж сафарида экани боис овозини алоҳида тақдим этди.

ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси йиғилишида ташкилот бош директори лавозимига ЎФА президенти киритган тақдимномага асосан Диёр Имомхўжаев номзодини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Унга кўра, 2020 йилнинг 25 май кунидан бошлаб ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган Диёр Имомхўжаев ортда қолган муддат давомида амалга оширган ишлар инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Уставига мувофиқ ЎФА президентининг тақдимномасига асосан Лиганинг Ижроия қўмитаси аъзолари томонидан овоз бериш йўли орқали лавозимга тасдиқланди. Ижроия қўмитасининг барча аъзолари ушбу номзодни тасдиқлаш учун овоз беришди ва Диёр Имомхўжаев 4 йил муддатга Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори этиб тасдиқланди. 

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика