Latest news

18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  0 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  10 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  30 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  9 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  3 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4

Диёр Имомхўжаев: "ФИФА Сурхон клубига 45 кун мухлат берди. Улгурилмаса, клубга 3 та трансфер ойнасигача бўлган тақиқ қўйилади" News

Диёр Имомхўжаев: "ФИФА Сурхон клубига 45 кун мухлат берди. Улгурилмаса, клубга 3 та трансфер ойнасигача бўлган тақиқ қўйилади"

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев Владимир Бубанья билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди.

"Сурхон футбол клуби сербиялик футболчи Владимир Бубанья иши учун товон тўлаши керак бўлади. Унинг қарзда қолиб кетган маоши умумий 28 минг доллардан ошиқроқ ҳисоблаб берилган. Вақтида тўланмаган ҳар ҳолат учун +5 фоиздан пеня тўланади. 

Шунингдек, клуб шартнома шартларини вақтида бажармагани ҳамда футболчи уни бир томонлама бекор қилишга мажбур бўлгани учун Сурхон 46 минг долларга яқин компенсация пули тўлаб беради. Вақтида тўланмаган ҳар ҳолат учун у ҳам +5 фоиздан пеня ёзади. 

ФИФА ўзимизнинг сўмда ҳам тўланиши керак бўлган сумма ҳақида огоҳлантирган, у 4,4 миллион сўмни ташкил қилади. 

Маълумот учун. Владимир Бубаня барча ишни регламент бўйича тўғри бажарди. У клубни икки марта ёзма равишда огоҳлантирди, иккинчисида ЎзПФЛни ҳам бундан хабардор қилди. Шундан сўнг шартномани бекор қилди. Клуб эса футболчи ҳамда ЎзПФЛ хатларига қарамай, ишни ўз вақтида ҳал қила олмади", деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика