Latest news

19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  1 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  2 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  13 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  9

"Динамо"дан тушунарсиз қарор News

"Динамо"дан тушунарсиз қарор

Ўзбек футболи нима учун ривожланмаслигини "Динамо" клуби раҳбарияти қабул қилган қарор яна бир карра кўрсатиб берди.

Ўтган мавсумни Пролигада ўтказиб, Суперлигага қайтган "Динамо" катта ниятлар билан янги мавсумга киришди. Аммо тушунарсиз қарорга кўра, жамоани Суперлигага қайтарган Ҳаким Фузайлов истеъфога чиқарилиб, ўрнига сербиялик Предраг Роган таклиф этилди. 


Лекин Суперлиганинг 9та тури ортда қолиб, Предраг Роган ҳам ишдан олингани эълон қилинди. Буни ҳеч иккиланмасдан тушунарсиз қарор деса бўлади. 

Биринчидан, "Динамо" бу йил Суперлигага қайтди ва Пролигадан чиққан жамоа бирданига натижа кўрсата олмайди. Ўтган йил буни "Турон" мисолида кўрдик. 

Иккинчидан, "Динамо" супер даражадаги молиявий имкониятга эга эмас. Клуб ҳаминқадар ўз аравасини тортиб юрибди. 

Учинчидан, "Динамо" супер трансферларни амалга оширмади. Қозонда бори чўмичга чиқади деганларидек, ҳозирги таркиб билан осмондаги ойни орзу қилиш амримаҳол. 

Тўртинчидан, "Динамо" раҳбарияти хориждан мураббий олиб келдими, унга вақт бериши керак эди. 

Рақамларни яна давом эттирса бўлади. Биз фақат асосийларига тўхталдик. "Динамо" раҳбариятининг бу қарори раҳбарият фақат натижа ортидан қувишини, клубда футбол ғояси ҳамда узоқни кўзлаган режа йўқлигини кўрсатиб берди.

Ҳа, тўғри "Динамо" шу пайтгача фақат бир марта ғалаба қозонди ва жамоа 6 очко билан қуйи ўринларда боряпти. 9та ўйинда 1 ғалаба, 3 дуранг ва 5 мағлубият. Тўплар нисбати 7-11. 

Лекин бир таҳлил қилиб кўрайлик, "Динамо" ўзи шу пайтгача кимлар билан ўйнади? Қаерда қўпол хатога йўл қўйдики, раҳбарият ҳатто биринчи давра тугашини кутмасдан мураббийни олиб ташлади?


1-тур. "Динамо" - "Пахтакор" 0:2

Мавсумнинг дастлабки ўйинида амалдаги чемпиондан 0:2 ҳисобидаги мағлубиятни тушунса бўлади. Қолаверса, "Пахтакор" мавсум бошида ҳозиргидан кучли эди. 


2-тур. "Сўғдиёна" - "Динамо" 1:0

Жиззахдан очко олиб қайтиш осон эмас. Шу боис кичик мағлубиятни тўғри қабул қилса бўлади. Бу ўринда "Сўғдиёна" ўтган йил 2-ўринни эгаллаб, ўз таркибини сақлаб қолганини ҳам унутмайлик. 


3-тур. "Динамо" - "Қизилқум" 0:0

Ўз таркибига "Локомотив"нинг етакчи собиқ футболчиларини йиғиб олган "Қизилқум" билан дурангни ҳам тушунса бўлади. Ахир рақиб сафида бир неча бор Ўзбекистон чемпиони бўлган футболчилар бор. 


4-тур. "Бунёдкор" - "Динамо" 2:1

"Динамо" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши чиройли ўйин намойиш этди, бироқ охирги дақиқада ўтказиб юборилган гол туфайли аламли мағлубиятга учради. Аслида жамоа кўрсатган ўйин дурангга лойиқ эди. 


5-тур. "Динамо" - "Локомотив" 3:1

"Динамо"нинг жорий мавсум илк ҳамда ҳозирча ягона бўлиб турган ғалабаси уйда "Локомотив" билан қўлга киритилди. Айтиш мумкинки, самарқандликларнинг энг чиройли ўйини шу баҳсда рўй берди. 


6-тур. "Динамо" - "Нефтчи" 1:1

Пролигадан чиққан иккита жамоа қарама-қаршилиги дуранг билан якун топди. Балки мезбонлар шу ўйинда ҳам ғалаба қозонишлари керакмиди?


7-тур. "Олимпик" - "Динамо" 1:1

Динамо 7-турни ҳам Пролигадан чиққан жамоага қарши ўтказиб, сафарда "Олимпик" билан дуранг ўйнади. Таркиблардан келиб чиққан ҳолда меҳмонлар ғалаба қозонишлари мумкин эди деса бўлади. 


8-тур. "Динамо" - "Навбаҳор" 0:1

Ўз майдонида чемпионлик учун курашаётган "Навбаҳор"ни қабул қилган "Динамо" 90+4-дақиқада гол ўтказиб, аламли тарзда имкониятни бой берди. Ўша гол бўлмаганида жамоа яна бир очкога эга чиққан бўларди. 


9-тур. "Металлург" - "Динамо" 2:1

Бекободда олти очколик баҳс бўлди. Чунки жамоалар турнир жадвалида кетма-кет ўринларда бораётганди. Оғир кечган ўйинда "Динамо" аламли мағлубиятга учради. Учрашувда Ойбек Нурматов ҳисобни очгани билан майдон эгалари 90+4 ва 90+7-дақиқаларда тўп киритиб, ғалабани илиб кетишди. Ўйинда "Динамо" вақтни кўп чўзгани ҳақида роса гапирилди. Лекин унутманг, жамоа 49-дақиқада Евгений Чумак қизил карточка олиши сабабли бир киши кам бўлиб қолганди. Энди меҳмонда ўйнаётган жамоа барибир вақтни чўзишга ҳаракат қилади. Аммо бу "қилиқ" қимматга тушди. 


Шипилов нима қилиб беради? 

Айтиш мумкинки, ҳеч нарса. Балки натижа яхши томонга ўзгарар. Лекин сербиялик мураббий Предраг Роган жамоага ўз фалсафасини олиб кираётганди. Ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилаётганди. Энг муҳими, мураббийда футбол ғояси борлиги секин-аста кўзга ташланаётганди. Ишқилиб Шипилов борини ҳам йўқ қилиб, ҳаммасини расво қилмаса бўлгани. 

Барса Блогер.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика