Latest news

17:59Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  0 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  1 17:35Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  2 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  1 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  1 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  10 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1

"Динамо"дан антирекорд, "Қизилқум"дан 21 йиллик серия... News

"Динамо"дан антирекорд, "Қизилқум"дан 21 йиллик серия...

Суперлиганинг 12-туридан кейин пайдо бўлган қизиқарли маълумотлар билан таништирамиз.

"Локомотив" 0:1 "Сўғдиёна"

Мазкур баҳсдан кейин "Локомотив" мағлубиятлар сони (8), "Сўғдиёна" гол уриш бўйича чемпионат етакчисига айланиб олди (19). Шоҳруз Норхонов ҳам "снайперлар" пойгасидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади.

"Динамо" 1:3 "Сурхон"

"Сурхон" 3 йиллик танаффусдан кейин Суперлигада 3 та гол урди. "Динамо" эса тарихдаги энг ёмон стартини такрорлади. 2004 йилги мавсумда ҳам самарқандликлар 11 ўйинда 6 очко тўплашган эди.

"Бунёдкор" 1:1 "Қўқон-1912"

Чемпионатимизнинг ҳимояси энг заиф (ҳаммадан кўпроқ гол ўтказган) жамоалари ўртасидаги тўқнашувда фақат ҳимоячилар гол уришди. "Қалдирғочлар"нинг ғалабасиз ўйинлар серияси 7 тага етди.

"Навбаҳор" 0:0 "Металлург"

Бу ўйиндан кейин "Навбаҳор" уйда энг яхши натижа қайд этаётган (12 очко) жамоага айланиб олди. "Металлург" эса сафарда умуман ютолмаяпти.

"Олимпик" 1:0 АГМК

Сардор Раҳмонов АГМК футболчисига айланганидан бери 2-бор майдондан четлатилди. 27 ёшли ҳимоячига иккала қизил карточкани ҳам Фирдавс Норсафаров кўрсатган.

"Нефтчи" 1:1 "Насаф"

Яйпандаги ўйинда 2 бор пенальти белгилаган Рустам Лутфуллин бу борада барча ҳамкасбларидан ўтиб кетди. У жорий мавсум 7 ўйин 9 марта 11 метрли нуқтага ишора қилган. 

"Қизилқум" 0:2 "Пахтакор"

"Қизилқум" "Пахтакор" устидан охирги марта ғалаба қозонганида (2001 йил) кеча "шерлар" таркибида майдонга чиққан Диёр Холматов, Аббосбек Файзуллаев ва Рустам Турдимуродов ҳали туғилмаган эди.

Обуна бўлинг → "Футбол АНАЛИЗИ"

Author :
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика