Latest news

22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  0 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  0 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  0 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  6 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  7 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  3 20:15ФИНАЛгача...  10 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  8 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  12 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  9 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  8 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  31

"Динамо Загреб" мураббийи Дамир Крзнар: "Бунёдкор" ёш футболчилар фабрикаси эканлиги шубҳа қолдирмади. Менга ёққан футболчи бу..." News

"Динамо Загреб" мураббийи Дамир Крзнар: "Бунёдкор" ёш футболчилар фабрикаси эканлиги шубҳа қолдирмади. Менга ёққан футболчи бу..."

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ўринбосарлари бугун Хорватия йиғини доирасидан ўрин олган навбатдаги учрашувда майдонга чиқишди.

"Динамо Загреб 2" жамоаси рақиблик қилган ўйинда ҳамюртларимиз 1:2 ҳисобида енгилишди. Биринчи бўлимда Абдуллоҳ Омоналиевнинг ажойиб ва чиройли голи билан ҳисобни очган ёш "қалдирғочлар" танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан йўл олишди. Иккинчи бўлим бошларида бир неча дақиқага диққатни йўқотилиши рақибларга қўл келди. Мазкур учрашувдан сўнг загребликлар устози Дамир Крзнар фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Бунёдкор" асосий жамоаси "Ислоч"ни мағлубиятга учратди, клуб ўринбосарлари эса "Динамо" Загребга ютқазишди


- Жаноб мураббий сизларни ғалаба билан табриклайман. "Бунёдкор" жамоасига қарши ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Аввало "Бунёдкор" жамоасини ажойиб ўйин билан табриклайман. Бугун имкониятларга бой учрашув бўлди, аммо ҳаво жуда иссиқлиги ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Икки жамоа футболчилари кўп югуришди, шунга қарамай яхши футбол кўрсатишди, деб ўйлайман. Рақиб жамоа биринчи бўлимда биздан яхшироқ кўринди. Чунки улар биринчи бўлиб гол уришди ва жуда юқори прессинг қилишганини кўрдик. Иккинчи бўлимда биз баъзи ўзгаришлар қилиб ўйинни ўз томонимизга оғдирдик, деб ўйлайман. 

- Биринчи бўлим иккинчи бўлимга қараганда нимаси билан фарқ қилди?

- Бизда 20  нафар яхши даражадаги футболчилар бор. Рақиб жамоасида асосий таркиб ва захира ўйинчилари орасида катта фарқ бор. Биз буни пайқадик ва  унумли фойдаландик.

- "Бунёдкор" жамоасининг ўйин услуби ҳақида нима дея оласиз?

- Менга жуда манзур келди. Улар ҳужумкор ва позицион футбол кўрсатишар экан. "Бунёдкор" ёш футболчилар фабрикаси эканлиги шубҳа қолдирмади. Боиси ёшларга кўп имконият берилади. Шу орқали тажрибага тўплашади. "Бунёдкор" сизнинг юртингизда етакчи жамоалардан ва сизлар тўғри йулдасизлар.


- Рақиб сафидаги  энг яхши футболчи ким бўлди, деб ўйлайсиз?

- Жамоангизда яхши футболчилар кўп. Аммо менга кўпроқ жамоа сардори ҳимоячи (Хуршид Убайдуллаев) ёқди. У ҳимоячи бўлса ҳам ҳужумда яхши ўйнар экан. Паслар жуда сифатли. Рақиб ярим ҳимоясини ёриб ўта олиши қобилияти ёмон эмас. 

- 2017 йил "Ал Айн" билан Зоран Мамич мураббийлар штабида ташриф буюрган эдингиз...

- "Бунёдкор" ҳақида биламан. Ҳа, ўша баҳсда Отабек Шукуров яхши таассурот қолдирганди. У сўнгги йилларни "Шаржа"да ўтказди. Биз якунда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. Зоран Мамич билан "Ал Айн", "Ал Наср", "Ал Ҳилол"да бирга ишладик. 

Абдулазиз Искандаров

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика