Latest news

02:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" ишончли ғалабага эришди, Роналдудан навбатдаги гол  5 01:42"Ювентус" бошқа мураббий топиб қўйди  1 01:16АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 00:48Никола Лазаревич: "Ким бундай майдонда футбол ўйнашга рухсат беряпти? Кимга шикоят қилишим керак? Майдонга тушиб, ҳолат қандай эканлигини кўриб олинг"  5 00:30Испания термасининг Нидерландияга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  13 00:05Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Қўқон-1912" дарвозасига йўл топа олмади  2 23:50Ушбу мавсум ЕЧЛда кўп маблағни қайси клуб ишлаб топди?  0 23:45Суперлига. "Бухоро" "Қизилқум"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, Рўзиев чамаси 40 метрдан гол урди  1 23:18Улуғбек Бакаев: "Кейинги ўйинларда очиқроқ ва агрессивроқ бўлишга ҳаракат қиламиз"  7 22:59Эрон. Ўрунов ҳамда Юсупов жамоаларидан ишончли ғалаба  0 22:32Виталий Левченко: "Афсус, бундай ўйинларда гол бўлиши керак"  25 22:11Баҳром Ҳайдаров: "Дурангга ҳақли эдик"  12 21:50"Бавария" марказий ҳимоячиси сафдан чиқди  0 21:25Суперлига. Чемпионликни мақсад қилган "Нефтчи" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  89 21:24Суперлига. "Бухоро" ёш футболчиларнинг голлари эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  32

«Динамо» - «Нефтчи» - 2:2 ёхуд Шиховдан «дубл». «Ўртоқлик ўйини»га ўхшамаган қарама-қаршилик ҳақида News

«Динамо» - «Нефтчи» - 2:2 ёхуд Шиховдан «дубл». «Ўртоқлик ўйини»га ўхшамаган қарама-қаршилик ҳақида

20 июлдан Тошкентда йиғин бошлаган «Динамо» жамоаси иккинчи назорат учрашувида майдонга тушди. Бу сафарги рақиб Фарғонанинг «Нефтчи» клуби бўлди.
Азалий рақиблар саналмиш Самарқанд ва Фарғонанинг бош жамоалари ўртасидаги Қибрайда ўтган учрашув ўртоқлик мақомига эга бўлган бўлсада, жамоалар анча муросасиз ва шиддатли ўйин намойиш этишди. Шу куни Равшан Ҳайдаров ҳам, Амет Мемет ҳам таркибда бир қатор ўзгаришлар қилди. Учрашув водийликларнинг ҳужумлари остида бошланди. Натижада ўйиннинг 35-дақиқасида фарғоналиклар етакчисига айланиб бораётган Сардор Мирзаев «Нефтчи»ни ҳисобда олдинга чиқарди, 0:1.

Иккинчи бўлим эса кўҳна шаҳарликларнинг ҳужумлари остида бошланди ва Ҳайдаров шогирдлари буни ҳисобда ҳам акс эттиришди. Жамоага янги қўшилган футболчи Санъат Шихов дастлаб 50-дақиқада икки ҳимоячини ортда қолдириб ҳисобни тенглаштиришга эришди, 1:1.

Орадан уч дақиқа ўтиб яна Санъатнинг ўзи қанотдан етказиб берилган тўпни бош билан «Нефтчи» дарвозасига киритиб, «Динамо»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 2:1.

Ушбу голдан кейин Амет Мемет шогирдлари анча «жонланишди». Мансур Саидов, Ғулом Урунов, Зайниддин Тожиевларда ҳисобни тенглаштириш учун имкониятлар бўлди. Ниҳоят, мувозанатни тиклаш чап қанот ҳужумкор ярим ҳимоячиси Иқбол Акрамовга насиб этди. Айнан унинг 85-дақиқада Игорь Михайлов дарвозасининг ишғол этиши баҳснинг жанговор дуранг билан якунланишини таъминлади, 2:2.

Назорат учрашуви. Қибрай стадиони.

25 июль (пайшанба)

«Динамо» - «Нефтчи» - 2:2

Голлар: Санъат Шихов 50, 54 – Сардор Мирзаев 35, Иқбол Акрамов 85.

«Динамо»: И.Михайлов, А.Абдуллаев (А.Бозоров, 46), А.Холмуродов (Э.Маматказин, 46), О.Нурбоев, А.Агалиев, К.Шарофутдинов, О.Тайлоқов, С.Сайфиев (А.Набиев, 46), С.Шихов (Э.Магдиев, 60), А.Бобожонов (Т.Мирзаев, 46), Ф.Шотурсунов (Д.Жабборов, 80).

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоамиз навбатдаги назорат учрашувини 28 июль куни «Олмалиқ» клубига қарши ўтказади. Шундан сўнг жамоа 29 июль куни Самарқандга қайтиб, 14-тур доирасидаги «Қизилқум»га қарши баҳсга тайёргарлик кўради.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика