Latest news

10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  6 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  1 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  6 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  7 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  11 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  6 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  11 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  25 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  15 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  49

«Динамо»: Азамат Бобожонов клубни тарк этди News

«Динамо»: Азамат Бобожонов клубни тарк этди

Биринчи даврадан кейин Биринчи Лига баҳсларида пешқадамлик қилаётган «Динамо» жамоаси икки ҳафталик танаффусдан сўнг йиғин бошлаган.

Илҳом Шарипов бошқарувидаги жамоа Самарқанддаги икки кунлик машғулотлардан кейин Ургут тумани тоғ ён бағридаги Омон-Қўтон ёзги қароргоҳида тайёргарликни бошлади. Жамоа таркибида ўзгариш юз берган. 28 ёшли яримҳимоячи Азамат Бобожонов клубни тарк этди. Футболчининг биринчи даврадаги ўйинлари жамоани қониқтирмагани боис, томонларнинг келишувига кўра, шартнома бекор қилинди.

«Динамо» жамоаси 21 июль, пайшанба куни яна Самарқандга қайтиб, тайёргарлик босқичи доирасида ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Шу куни мамлакатимизнинг кучли клубларидан бири Қаршининг «Насаф» жамоаси Самарқандда меҳмон бўлади. Назорат ўйини «Динамо» стадионида бўлиб ўтади.

Шунингдек, 25 июль куни Олий Лиганинг яна бир вакили Ғузорнинг «Шўртан» клуби билан ҳам Самарқандда назорат баҳси ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу назорат баҳсларида айрим футболчиларга имконият берилиб, жамоа таркибида навбатдаги ўзгаришлар бўлиши мумкин.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика