Latest news

16:18Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 16:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0 (матнли трансляция)  2 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" 2:1 (матнли трансляция)  60 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  15

Дилявер Ваниев: "Аламли мағлубиятга учрадик. Кураш сўнгги турга қадар давом этади" News

Дилявер Ваниев: "Аламли мағлубиятга учрадик. Кураш сўнгги турга қадар давом этади"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Машъал" - "Андижон" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Дилявер Ваниев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин бундай кечишини кутгандим. Турнир жадвалида ҳам жамоалар орасида фарқ катта эмас. "Андижон"ни ютишимиз шарт. Сабабларига келсак, футболчиларнинг ҳолати идеал бўлмаган бўлиши мумкин. Рақиб жамоанинг қандай ўйнагани ҳақида гапирмоқчи эмасман. Уларни шундай ўйнашини билардик. Йигитларга барчаси тушунтирилганди. Аламли мағлубиятга учрадик. Кураш сўнгги турларгача давом этади. Мағлубиятни ўз бўйнимга оламан",- дейди Дилявер Ваниев.

- Александр Хомяковнинг захира ўриндиғида йўқлиги қайсидир маънода таъсир қилдими?

- Бош мураббийимиз бетоб эди. Александр Андреевич билан доим маслаҳатлашамиз. Машғулотлар жараёнида керакли тавсияларни олдик. Бугун йигитларни ўзим тайёрлашга ҳаракат қилдим. 

- Ибе Окорони захирага олаётганингизда норози оҳангда майдонни тарк этди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Буни сезганим йўқ. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Тактик томондан уни алмаштиришга қарор қилдик. Ҳаммаси яхши. 

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика