Latest news

02:04Лига 1. "Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди, ПСЖ эса қийинчиликсиз ғалабага эришди  6 01:26"Барселона" янги ўйинчилар билан шартнома имзолай олмайди  5 01:25ЛаЛига. "Вильярреал" - "Реал Мадрид" 4:4  0 01:15ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Осасуна" 1:4  0 01:05ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" 3:0  0 00:50"Барселона" Испания суперкубоги ярим финалида "Атлетик" билан, "Реал" эса "Мальорка" билан ўйнайди  2 00:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 00:00Ла Лига. Серлот "Реал"га 4та гол урди, "Барселона"дан йирик ғалаба ва "Атлетико"дан кутилмаган мағлубият  26 23:40Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"  9 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" 2:0  0 23:14Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"  32 23:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 3:1  0 23:05АПЛ. "Арсенал" - "Эвертон" 2:1  0 22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  8 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0

Дилшод Раҳматов: “Осиё чемпионлигини қўлга киритмоқчимиз” News

Дилшод Раҳматов: “Осиё чемпионлигини қўлга киритмоқчимиз”

Футзал бўйича Олий лиганинг навбатдаги мавсуми якунланмоқда.

“Жиззах-Кентекс” ўз тарихида биринчи маротаба чемпионликни қўлга киритди. Бунда жамоа етакчиси Дилшод Раҳматовнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. 

Қўлга киритган чемпионлик

Чемпионат жуда қизиқарли ўтди. Дейлик, жамоамиз АГМКдан 10 очкога ўтиб кетганига қарамай, чемпионлик охирги турларга қадар аниқ бўлмади. Омадсизликлар ҳам бўлди. Дастлаб “Локомотив”га, кейинчалик “Металлург”га ютқазиб қўйдик. Рақобат хусусида гапирсам, “Локомотив” кўп вақт давомида пешқадамликни ўзида сақлаб қолди. Биз эса ҳар бир ўйинда муваффақият қозониб келдик ва якунда мақсадга эришди. Бунда жамоамизнинг 80 фоизи миллий терма жамоа аъзолари эканлиги, бош мураббийимиз ҳам терма жамоа устози бўлгани ютуғимиз бўлди. Энг муҳими клубга Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев жуда катта ёрдам берди ва барча шарт-шароитларни яратиб  берди. Ўзбекистон чемпиони медали сонини яна биттага кўпайтирганимдан хурсандман. 

Энг қийин ўйин

- Ҳар бир ўйинимиз жуда қийин кечди. Футзалда ҳам осон ўйин бўлмайди. Назаримда Жиззахда АГМКга қарши кечди. Биринчи бўлимда мағлуб бўлиб тургандик. Танаффусдан кейин ирода намойиш қилиб, ғалаба қозониб кетдик. 

Халқаро майдондаги кураш ҳақида

- Биласизми, таркибимизда терма жамоа футболчи ва мураббийи бор. Шу сабабли биз бемалол “Жиззах-Кентекс” билан халқаро майдонда кураша оламиз. Қолаверса, у ерда ҳам яхши натижалар кўрсата оламиз. Бунга кучимиз ва салоҳитимиз етарли. 

Индонезиядан тушган таклиф борасида

- Дарҳақиқа, менга Индонезия клубидан таклиф тушди. Бир қатор инсонлар томонидан алоқага чиқишди. Ҳозирги кунда “Жиззах-Кентекс”даги ишлари яхши ва бу ердаги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қиляпман. Шу сабабли ҳам Индонезияга боришни истамадим. 

Осиё чемпионати ҳақида

- Терма жамоа либосида доимо мақсадимиз чемпионлик бўлади. Сентябрь ойида Қувайтда Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ҳозирда чемпионатни якунлаб олганимиздан кейин, Баҳодир ака Аҳмедов 20 кунга футболчиларга дам беради. Билишимча, ўртоқлик учрашувларимиз бор. Биласиз, терма жамоамиз шу вақтгача Осиё чемпиони бўлмаган. Эрон доимий равишда чемпионликни қўлга киритиб келган. Биз бу сафар шу анъанага чек қўйиб, ғолиб бўлишни мақсад қилганмиз.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика