Latest news

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Дилшод Раҳматов: "Футзалимиз бир қадам орқага чекинганди. Жаҳон чемпионати билан уч қадам олдинга сакрадик" News

Дилшод Раҳматов: "Футзалимиз бир қадам орқага чекинганди. Жаҳон чемпионати билан уч қадам олдинга сакрадик"

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча тунда юртимизда кутиб олинди.

Литвадаги Жаҳон чемпионатида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган кам сонли тажрибали футзалчи Дилшод Раҳматов сайтимизга таассуротлари ва фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ушбу Жаҳон чемпионатидан катта таассуротлар қолди, дея оламан. Тўғри мен учун бу биринчиси эмас. 2016 йил Колумбиядаги мундиалда ҳам иштирок этгандим. Қайсидир маънода босим бўлганди. Литвадаги мусобақага жуда яхши тайёргарлик билан бордик. Испания, Португалияда кучли рақиблар билан ўртоқлик баҳсларида ўйнадик. Ассоциация раҳбарлари бизга барча шароитларни яратиб беришди.  

Таркибимизда ажойиб ёш футзалчиларимиз бор. Турнир давомида барчасини кўзи ёниб турди. Улар билан бирга футзалимиз даражасини кўрсатиб бера олдик. Эрон билан ўйиндан сўнг Литвадаги автобус ҳайдовчилари ҳам бизни келиб табриклади. Бу бизга катта куч ва ишонч берди. Арзимаган меҳнатимизни шундай катта эътироф этишгани учун қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Орада футзалимиз бир қадам ортга чекинган бўлса, айни пайтда икки эмас, уч қадам олдинга қадам ташладик. Ҳозирги пайтга келиб шароитлар ўзгарди. Бу тушимизга ҳам кирмаганди. 

Жаҳон чемпионати мен учун сўнггисими ёки йўқми, билмайман. Аввало худо билади. Кучим етганича ўйнайман. Қолганини мураббийлар билан маслаҳатлашамиз",- дейди Дилшод Раҳматов.



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика