Latest news

18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  0 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  2 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  5 17:20Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  14 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  11 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  2 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  2 14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  6 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0 13:13"Бенфика" ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олди  1

Дилмурод Шавкатов: "Чемпионлик учун имкониятимизни йўқотганимиз йўқ" News

Дилмурод Шавкатов: "Чемпионлик учун имкониятимизни йўқотганимиз йўқ"

Футзал бўйича Олий лиганинг 6-тури доирасидаги "Локомотив" — "Строитель-Зарафшон" (4:5) учрашуви кутилмаган натижа билан якунланди.

Учрашувдан кейин "темирйўлчилар" футзалчиси Дилмурод Шавкатовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

"Бугунги ўйин жуда қийин кечди. "Динамо"га қарши ўйинда ҳам жуда кўп куч йўқотдик. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказди. Зарафшонликлар билан ўйинда омад ҳам келмади. Мағлубиятимизга шу жиҳатлар сабаб бўлди. Рақибни менсимадик дея олмайман. Кимга қарши ўйнашимиздан қатъий назар доимо рақибларимизни ҳурмат қилган ҳолда майдонга тушамиз. 

"Динамо" билан ўйинда ҳушёрликни йўқотдик. Бундан эса самарқандликлар унумли фойдаланиб кетишди ва якунда дуранг ўйнадик. 

Гарчи кетма-кет ўйинларда очко йўқотганимизга қарамай, чемпионлик учун курашдан чиқдик деб ўйламайман, чунки олдинда ўйинлар кўп. Вазиятни ўнглаш имкониятимиз бор. Охиригача курашишда давом этамиз", – деди Шавкатов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика