Дилмурод Шавкатов: "Чемпионлик учун имкониятимизни йўқотганимиз йўқ"
20 jan 2022 20:16
News
Дилмурод Шавкатов: "Чемпионлик учун имкониятимизни йўқотганимиз йўқ"
Учрашувдан кейин "темирйўлчилар" футзалчиси Дилмурод Шавкатовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

"Бугунги ўйин жуда қийин кечди. "Динамо"га қарши ўйинда ҳам жуда кўп куч йўқотдик. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказди. Зарафшонликлар билан ўйинда омад ҳам келмади. Мағлубиятимизга шу жиҳатлар сабаб бўлди. Рақибни менсимадик дея олмайман. Кимга қарши ўйнашимиздан қатъий назар доимо рақибларимизни ҳурмат қилган ҳолда майдонга тушамиз.
"Динамо" билан ўйинда ҳушёрликни йўқотдик. Бундан эса самарқандликлар унумли фойдаланиб кетишди ва якунда дуранг ўйнадик.
Гарчи кетма-кет ўйинларда очко йўқотганимизга қарамай, чемпионлик учун курашдан чиқдик деб ўйламайман, чунки олдинда ўйинлар кўп. Вазиятни ўнглаш имкониятимиз бор. Охиригача курашишда давом этамиз", – деди Шавкатов.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments