Latest news

16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  0 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  2 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  26 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

Дилмурод Каримовнинг дубли “Металлург”га ғалаба келтирди News

Дилмурод Каримовнинг дубли “Металлург”га ғалаба келтирди

Бекободнинг “Металлург” жамоаси бугун пойтахтимиздаги “Бунёдкор” академиясининг сунъий қопламали майдонида олий лига вакили – Тошкентнинг “Обод” жамоаси билан куч синашди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳар иккала тўпни пойтахтликлар дарвозасига “Металлург” ярим ҳимоячиси Дилмурод Каримов киритди.

Учрашувни тошкентликлар фаол бошлашди. Биринчи тайм мобайнида бекободликлар асосан стандарт вазиятларга эга бўлиши билан ёдда қолди. Ҳудудий устунликни қўлга олган “Обод” жамоаси ўйинчилари эса биринчи таймнинг ўзида бекободликлар дарвозаси ёнида ўнга яқин хавфли вазиятларни содир этишди. “Металлург” посбони биринчи таймда учта, иккинчи таймда эса иккита вавзиятда  бекободликларни муқаррар голлардан қутқариб қолди. Тайм якунига етиб бораётган бир вазиятда эса пойтахт вилояти вакиллари тезкор қарши ҳужумни уюштиришди. Жамоанинг ўтган йилги тўпурари Зоҳид Абдуллаевни жамоадошлари рақиб посбони билан яккама якка вазиятга чиқаришди. Зоҳид дарвозабонни ҳам алдаб ўтганди, аммо посбон ҳужумчини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Учрашув бош ҳаками Виктор Серазетдинов эса иккиланмасдан 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Жароҳат олган Абдуллаев ўрнига тушган Дилмурод Каримов эса пенальтини совуққонлик билан ижро этди ва “Металлург”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.


Иккинчи таймда бекободликлар устози бир қатор тажрибали ўйинчиларни майдонга туширгач, ўйин тенглашди. Энди “Металлург” футболчилари кўпроқ вазиятлар содир эта бошлашди. Худди шундай ҳужумлардан бирида “Обод” ҳимоячилари ўнг қанотда “фол” билан ўйинни тўхтатиб қолишди. Бу эса пойтахтликларга қимматга тушди. Дарвозагача чамаси 25 мертлар олисликдан Дилмурод Каримов ажойиб зарбаси билан тўпни дарвозанинг олис юқори бурчагига жойлаб қўйди – 2:0. Бу ҳисоб эса учрашув охиригача ўзгармасдан қолди.

Туркия сафари олдидан “Металлург” 3 февраль куни “Бунёдкор” жамоасининг ёшлар таркибига қарши яна битта назорат учрашувини ўтказишни режалаштирган. Кеча эса “Металлург” ёшлар жамоаси Олмалиқда пойтахт вилояти дербисида мезбонларнинг ёшлар таркибига қарши тўп сурди ва бу ўйинда дуранг натижа қайд этилди – 2:2.

“Металлург”  – “Обод”  – 2:0 (1:0). “Бунёдкор” академияси майдони.
Ҳакам:
Виктор Серазетдинов.
“Металлург”: Суҳробжон Султонов, Давронбек Каримқулов, Ҳикмат Ҳошимов, Достонбек Турсунов, Вусол Магеррамов, Алишер Зиёвуддинов, Фарҳод Намозов, Жаҳонгир Абдумўминов, Санжар Қодирқулов, Аюбхон Нўъмонов, Зоҳид Абдуллаев.
Захира: Зафар Сафоев, Дониёр Одилов, Дилмурод Каримов, Мирғиёс Сулаймонов, Камронбек Копадзе, Жасур Аҳмедов, Евгений Танаев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Нодир Йўлдошев.


"Металлург" матбуот хизмати

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика