Latest news

11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  0 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  1 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  4 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  10 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  3 07:56Суперлига. Бугун бизни яна иккита учрашув кутиб турибди  12 07:35Суперлига. "Нефтчи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Бухоро" – "Қўқон-1912" баҳсида эса ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  1 07:30Расман. "Ювентус" футболчиси АПЛга кўчиб ўтди  0 01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  1 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1

Дилмурод Каримов: "Сўғдиёна" билан бир оила бўлиб фақат олға интиламиз!" News

Дилмурод Каримов: "Сўғдиёна" билан бир оила бўлиб фақат олға интиламиз!"

Хабарингиз бор, бу йил янгича форматда ташкил қилинган Супер лига мусобоқасида вилоятимиз бош жамоаси “Сўғдиёна” ҳам иштирок этади.

Суперлиганинг илк баҳсида эса жиззахликлар сафарда “Пахтакор”га қарши баҳс олиб боради.  Ушбу мавсумда “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қиладиган тажрибали Дилмурод Каримов мавсум олди фикрлари билан ўртоқлашди.

- Мавсумга тайёргарликни Тошкентда олиб бордик. Йиғин давомида биз мураббийлар томонидан айтилган барча кўрсатмаларни бажардик.  Йиғиндан кўнглим тўлди.  Жамоага келган футболчилар билан тез иноқ бўлиб кетдик. Ҳар бир ўртоқлик учрашувида майдонда бир биримизни тезроқ ўрганишимиз учун астойдил ҳаракат қилдик. Олдимизда мақсад жиддий. Жамоа билан бир оила бўлиб, фақат олға интилиб, барча жиззахлик муҳлисларни хурсанд қилмоқчимиз.

- “Сўғдиёна” мавсумнинг илк ўйинида  сафарда “Пахтакор”га қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйинга жамоа қай даражада тайёр ва сиз футболчи сифатида фикрларингиз.

- Ҳар доим ҳам мавсум бошланиши қийин бўлади. “Пахтакор” кучли рақиб. Лекин биз бор эътиборимизни фақат ғалабага қаратганмиз.  Биз майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. Жамоа тайёрми? Албатта. Барча футболчиларнинг  кайфияти кўтаринки ва биз бу ўйинга жисмонан ва руҳан тайёрмиз.

Шу ўринда ,“Пахтакор” га қарши баҳсда кўплаб жиззахлик муҳлисларни бевосита стадиондан туриб бизни қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Ушбу муҳим ўйинда бизни қўллаб-қуваатлашингизга ишонамиз-дея таъкидлаб ўтди, - Дилмурод  Каримов.
 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика