Latest news

19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  6 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  20 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  6 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  17 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Дибаланинг ҳаракати "Ювентус" раҳбарларига ёқмади, Аллегри ва футболчи ўртасида жиддий суҳбат бўлади News

Дибаланинг ҳаракати "Ювентус" раҳбарларига ёқмади, Аллегри ва футболчи ўртасида жиддий суҳбат бўлади

"Ювентус"да Дибала иши очилмайдиган бўлди.

Гап шундаки, футболчи Италия А Серияси доирасидаги "Парма"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушмаслигини билгач, учрашув якунланмасиданоқ кийиниш хонасига йўл олди.

Унинг бу ҳаракати клуб раҳбариятига маъқул келмади. Лекин мазкур иш туфайли клуб футболчини алоҳида жарима ёки жазоламасликни маъқул кўрди.

Бугун жамоа машғулотларга киришади ва бундан олдин мураббий ҳамда футболчи ўртасида суҳбат бўлиб ўтади. Бундан ташқари Дибала клуб раҳбарияти билан ҳам мазкур иш бўйича алоҳида учрашади. Клуб президенти Аньелли Дибалани жаримага тортмоқчи эмас, лекин футболчидан жамоага бўлган муносабатни ўзгартиришни талаб қилади.

"Ювентус" раҳбарияти ҳозирда жамоа учун қийин палла бўлаётгани сезиб, мавсумнинг ҳал қилувчи қисмида жамоа ҳақиқий оилага айланишини ва ҳамжиҳатликда бирлашишини истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" ўтган ҳафтада "Аталанта"га мағлуб бўлиб Италия Кубогидан чиқиб кетди. Шунингдек, "Парма" билан бўлган баҳсда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика