Latest news

02:57АПЛ. Сенсация: Аутсайдер "Вулверхэмптон" 3-ўриндаги "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  8 01:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" 5та, "Ал Иттиҳод"да 1та гол уриб, ғалабага эришди  0 00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  0 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  1 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  3 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  50 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  25 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   1 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  15 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  9 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  4 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  5 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  101

Дешам: "Хавотирга ўрин йўқ" News

Дешам: "Хавотирга ўрин йўқ"

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Миллатлар Лигаси доирасидаги Данияга (0:2) қарши ўйиндан кейин фикрларини билдирди.

"Фалокатга йўлиқамиз, деган фикрдан йироқман. Бизда жуда кўп имкониятлар бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик, ҳимоядан чиқишда ҳам хатоларга йўл қўйдик.

Бизда ёш жамоа бор, аксарият футболчиларда юқори савияда ўйнаш тажрибаси йўқ. 

Гап тактикада эмас. Дания терма жамоаси футболчиси бурчак зарбаси амалга оширилганда тўрт марта ёлғиз қолдирилди.

Хавотирга ўрин йўқ, халқаро тажрибага эга футболчиларнинг қайтиши бизга фойда келтиради. 

Кеча бир қанча ўйинларни кузатдим, бошқа кучли жамоалар ҳам мағлубиятга учрашди.

Ҳаммадан кучлимиз, деб ўйлаш хато бўлади. Курашишимиз лозим. Албатта, ютқазиш – ёқимсиз ҳолат.

Бу икки ой ичида бизни нима кутаётганини эслатади. Ҳозир юқори даражадан узоқмиз, бу учун энг юқори талабларга жавоб беришимиз керак. Мен баҳона излаётганим йўқ, лекин кейинги икки ой ичида кучимизни тиклашимиз жуда муҳим", – деди Дешам.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика