Latest news

10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  0 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  2 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  11 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  9 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  8 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  17

Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим" News

Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"

Championat.asia мухбири Николай Егоричев CAFA U-17 кубоги бошланиши арафасида Коростиченко билан суҳбатлашди.

"Локомотив" ва "Олимпик" жамоаларининг собиқ бош мураббийи Денис Коростиченко яқинда Ўзбекистон U-16 терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилиб, Сергей Чигодаевга ёрдам бермоқда. 

— Ўзбекистон U-16 терма жамоаси мураббийлар штабига қандай келиб қолдингиз?

Сергей Чигодаев билан кўп йиллардан бери танишмиз, бирга ишлаганмиз. Айтиш мумкинки, мураббий сифатида бирга улғайганмиз. У Ўзбекистон U-16 терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланиши биланоқ бирга ишлаш истаги пайдо бўлган эди, бироқ ўшанда мен "Олимпик"да фаолият юритардим. Бундан ташқари, терма жамоадаги, айниқса ўсмирлар жамоасидаги иш бироз беқарор — ҳар бир ярим–икки ойда бир марта йиғин ўтказилади, холос. Шу боис "Бунёдкор-Фарм"да доимий иш топдим ва ЎФА ҳамда Сергей Чигодаевнинг тавсияси билан пировардида Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ҳам таклиф этишди.

 Ўзбекистон U-16 терма жамоасидаги вазифаларингиз нималардан иборат? Кўпроқ жисмоний тайёргарлик устида ишлаш, машғулот жараёнида кўмаклашишдан иборатми ёки тактика бўйича ёрдам бериш?

Баъзан жисмоний тайёргарлик бўйича, баъзан таҳлил ишлари бўйича ёрдам бераман. Лекин, аслида, менинг ёрдамим зарур бўлган ҳар қандай жабҳада кўмаклашишга тайёрман.

 "Олимпик"дан кетганингиздан сўнг бош мураббий сифатида ишлаш учун таклифлар бўлганми? Эҳтимол, Суперлига ёки Про лига жамоаларидан?

Иккита таклиф бор эди, аммо шартлар бўйича келиша олмадик.

 Собиқ жамоаларингиз – "Локомотив" ва "Олимпик"ни кузатиб борасизми? Айниқса, улар яқинда ўзаро тўқнаш келишган эди.

Албатта! Ўзбекистон U-16 терма жамоаси машғулотларидан кейин ўша ўйинни томоша қилдик.

— Қайси жамоага кўпроқ мухлислик қилдингиз: "Локомотив" ёки "Олимпик"?

Бу ўйинда кўпроқ "Олимпик"га мухлислик қилдим. Чунки у ерда ёшлар бор ва бош мураббий Мирко Еличич, у билан бирга ишлаганмиз. Шахсан унинг учун ҳам мухлислик қилдим.

— Ҳозирда Ўзбекистон терма жамоасини бошқараётган Тимур Кападзе билан узоқ вақт бирга ишлагансиз. У сизни терма жамоа мураббийлар штабига таклиф қилмаганмиди?

Тимур Тоҳирович билан алоқада бўлиб турибмиз. У мени Ўзбекистон терма жамоасига чақирмади, чунки у ерда эски мураббийлар штаби (Сречко Катанецнинг ёрдамчилари) қолган эди. Аммо ҳозирча бу ҳақда ўйлашга эрта, энг муҳими — жаҳон чемпионатига йўл олиш масаласини ҳал қилиш.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика