Latest news

12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  0 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  25 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  1 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  4 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  56 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  42 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1

Де Брюйне: "Голли узатмалардан гол урганим каби роҳат оламан" News

Де Брюйне: "Голли узатмалардан гол урганим каби роҳат оламан"

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне "Фейеноорд"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Яхши ўйнадик деб ўйлайман ва икки ёки учта тўп фарқидан сўнг бизда ўйнаш учун зоналар кўп бўлди, бироқ бу фақат бошланиши. Ҳимоя ва ҳужумда ажойиб ҳаракат қилдик. Биз босим ўтказдик, ҳимоячилар эса қанотлардан ҳужум қилишди ва биз ҳақиқатдан ҳам хавфли кўриндик.

Ўз қадримизни биламиз ва баъзи учрашувларда захирада ўтиришимиз мумкинлигини биламиз, чунки ҳозир ўйнамаётганлар ҳам биз билан бир даражада ва доимо ўйинга тайёрлар. Бу клуб учун жуда яхши ва тақвимимиз жуда тиғиз, бу ёки бошқа босқичда ҳамма ўз ролини ўйнайди.

Давид Силва, Фердандиньо ва Яя Туре каби футболчилардан кўп нарсани ўргандим, шу сабабли ўйинимни кучайтирдим деб ўйлайман. Биринчи мавсумимдаги каби кўп гол ураётганим йўқ, бироқ аввалгидек олдироқда ҳам ўйнамаяпман. Голли пас берганимда гол ургандек роҳат оламан" - дейди Кевин Де Брюйне.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика