Latest news

18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  9 18:37Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  10 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  23 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  6 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4

Даврон Файзиев: "Локомотив" футболчилари ОЧЛдаги ўйинларда доим фейр-плейга амал қилишарди" News

Даврон Файзиев: "Локомотив" футболчилари ОЧЛдаги ўйинларда доим фейр-плейга амал қилишарди"

"Сўғдиёна" - "Локомотив" (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Даврон Файзиев қатнашди.

"Локомотив"дек жамоага қарши баҳсда устунлик қилганимиз биз учун катта шараф. Тўхтаб қолишимиз керак эмас. Қийин ўйин бўлди, умуман охирги пайтда бизда осон ўйин бўлмаяпти. Баҳсларга бой қизиқарли ўйин бўлиб ўтди. Битта вазият мухлисларнинг ғазабига сабабчи бўлди. Майли бу футбол. Бу хато аввало бизнинг хато. Йигитларим қўрқмасдан ўз ўйинларини кўрсатишди. Биз ғалабага лойиқ эдик. Футбол шундай ҳолатлар билан қизиқ. Ишлашда давом этамиз", - дейди Даврон Файзиев.

"Локомотив" футболчилари ОЧЛдаги ўйинларда доим фейр плейга амал қилишганди. Бугун эса негадир бундай бўлмади. Бизнинг футболчи ерда ётган вақтда рақиб гол уриб кетди. Балки ўша футболчи жиддий жароҳат олган бўлсачи? Биз ҳужумга ўтсак ҳам бўларди, аммо жабрланган футболчига ёрдам бериш учун тўпни аутга чиқариб юборилганди.

Темур Ҳакимов 3 кун олдин машғулотда тиззасини қайириб олганди. Намангандаги баҳсда жуда яхши ўйнаганди. Ҳакимовдан тайёрмисан деб сўрагандим. У тайёрман деб жавоб берганди. Ҳакимовнинг ностандарт ҳаракатлари учун майдонга туширдим. Аммо жароҳати барибир сезилиб турди. Акмал Холмуродов ўтган ўйинда қизил карточка олгани туфайли бугун тушмади. Жиямуродов қаттиқ истималади ва бугун сал ўзига келди.

Эртага "Ал Наср" "Локомотив" билан ўйинда шундай ҳаракат қилса "Локомотив" мухлислари қандай ҳолатга тушишаркин? Рақиб сафда юлдуз футболчилар жуда кўп эди. Бўлар иш бўлди, мен "Локомотив"га Осиё чемпионлар лигасида омад тилайман. Гуруҳдан кейинги босқичга чиқишига тилакдошман. Барча клубларимиз плей-оффга чиқишини истайман, - дейди Файзиев.

"Сўғдиёна" матбуот хизмати

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика