Latest news

07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  1 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  5 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  4 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  40 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14

Даврон Файзиев: "Етакчи футболчиларимиз йўқлиги барибир сезилди" News

Даврон Файзиев: "Етакчи футболчиларимиз йўқлиги барибир сезилди"

Coca-Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.



Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ва шиддатли курашлар остида ўтган ўйин гувоҳига айландик. Бугун ютишимиз ёки мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Биринчи бўлимда ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Гол урдик, ҳаммаси яхши эди. Барибир ўз уйида ўйнаётган "Қизилқум" ҳужумда шиддатни оширди ва дарвозамизга тўп киритди. Етакчи футболчиларимиз йўқлиги сезилди. Бизга кўпроқ ғалаба зарур эди. 

- Жамоангиз кўпроқ қарши ҳужумда ўйнади. Ҳужумларни якунлашда юзага келган камчиликларга нима сабаб бўлди деб ҳисоблайсиз?

- Тўғри, ҳужумлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Аммо, қарши ҳужумларимиз жуда хавфли чиқди. Балки маҳорат, ёки руҳий босим бизга халақит қилган бўлиши мумкин. Руҳий босим мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнимиздан келиб чиқади. Натижага кўпроқ эътибор бериб ўйнадик.

- Норбековнинг ўйини ҳақида...

- Шоҳназар Норбеков биз кўрсатган режа асосида ўйнади. Биз унинг эркинлигини озгина тақиқлаб қўйгандик. "Қизилқум" уйда олдинга интилади, Норбековда бўш худудлар зарур. Унга охирги зарбаларда совуққонлик етишмади. Шоҳназар кўрсатган ўйинга эътироз йўқ.

- "Қўқон-1912" бугун сафарда 1 очкога эга чиқди. Ушбу очко ғалаба тенг бўлдими ёки зарур 2 очко йўқотилдими?

- Агар ўйиндан келиб чиқсак, бугун фақат ғалаба учун келгандик. Бугун адашмасам 10 бор дуранг натижа қайд этдик. Бугунги очкони қанчалик зарурлигини чемпионат якунида сарҳисоб қилиш тўғри бўлади.

- Кубокдаги "Қизилқум" ва ҳозирги "Қизилқум"нинг фарқи қандай?

- Ҳеч қандай фарқ сезмадим. Жамоа сафида тажрибали футболчилар жам бўлган. Темурхўжа Абдухолиқов жуда яхши ҳаракат қилди. Санжар Шоаҳмедов, Файзулло Қамбаровлар анчадан буён бирга ўйнаб келишади. Бугун тенг ўйин бўлди деб ўйлайман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика