Latest news

07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  0 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  6 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  5 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  14 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  175 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0

Даврон Файзиев: "Ашурматов дисквалификация қилинганини ўйиндан аввал билдик. Бундай огоҳлантиришларни эртароқ айтиш керак" News

Даврон Файзиев: "Ашурматов дисквалификация қилинганини ўйиндан аввал билдик. Бундай огоҳлантиришларни эртароқ айтиш керак"

"Қўқон-1912" мураббийи Даврон Файзиев "Олимпик"га қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

"Бугунги ўйин қўқонлик мухлисларимиз учун совға бўлди. Учрашув қизиқарли руҳда ўтиши олдиндан маълум эди, чунки Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" шаклланиб улгурган жамоа ҳисобланади. Биз бу жамоанинг "Сурхон"га қарши ўйинини таҳлил қилгандик. Бу жамоани ёш деб айтиб бўлмайди, уларда катта ёшли футболчилардан тажриба жиҳатдан бироз фарқ сезилиши мумкин, бироқ бошқа жабҳаларда улардан қолишгани йўқ. Бугунги ўйинда ҳам клуб тенгма-тенг кураш олиб борди. Шу боис, "Олимпик"га омад тилайман.

Биз режа асосида ўйинга пухта тайёргарлик кўрдик. "Нефтчи"га қарши ўйинда содир этган хатоларимиз устида ишладик. Жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовнинг икки ўйинга дисквалификация қилинганини учрашувдан аввал эшитдик, сабаби менга номаълум. Ушбу ғалабани Бахтиёр Аъзамовичга ҳам бағишлаймиз. 

Ҳужумчилар тўғрисида

Таркибимиздан келиб чиққан ҳолда, қишки ўқув йиғинларда ҳам битта ҳужумчи билан ўйнашни режалаштиргандик. Сўнгги икки баҳсда ҳам бир ҳужумчини майдонга туширдик, керакли вазиятда иккинчи ҳужумчини ўйинга қўшяпмиз. Балки келгуси ўйинларда икки ҳужумчи билан ҳаракат қилармиз, бу жарайн бош мураббий кўрсатмасига биноан амалга оширилади. Бизнинг вазифамиз унинг кўрсатмаларини бажара олиш. 

Дисквалификация ҳақида

Бахтиёр Аъзамович ўйиндан аввал жуда асабийлашди. Майдонга етиб келгач, бу хабарни эшитдик, мураббий эса бундан ғазабланди. Шундай жазо қўллар экан, вақтлироқ огоҳлантирилганда, мақсадга мувофиқ бўларди. Нима сабаб экани бизга қоронғи. Бу масалага эртага аниқлик киритилади.

Ҳамидулла Абдуҳамидов ҳақида

Ҳамидулла Абдуҳамидов биринчи даврада бизга ёрдам бера олмайди, у иккинчи даврада сафимизга қўшилади. Биз унга катта умид боғлаганмиз. Жароҳатлар футболнинг бир бўлаги ҳисобланади. Ҳамидулла ҳамиша биз билан бирга. Худо хоҳласа, унинг сафга қўшилиши билан жамоамиз янада кучаяди. 

Захирадан майдонга тушган Анвар Хожимирзаевнинг яна захирага олингани ҳақида

Анвар Хожимирзаевни тактик ўзгариш қилиш натижасида яна захирага олдик. Унда ҳеч қандай жароҳат йўқ. Биз бир оиламиз, ҳамма бир-бирини тўғри тушунади.

Мухлисларга тилаклар

Мухлисларимиз ҳар доим бизни қўллаб-қувватлашмоқда. Улар соғ-саломат бўлишсин. Улар бизнинг бир бўлагимиз. Ўтган ўйиндаги мағлубиятда улар олдида хижолатмиз. Футбол мухлислар учун ўйналади. Ғалабамизда уларнинг ҳиссаси беқиёс. 





Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика