Дарко Маркович: “Доим “Пахтакор”ни ширин хотиралар билан эслаб тураман”
22 dec 2016 13:38
News
Дарко Маркович: “Доим “Пахтакор”ни ширин хотиралар билан эслаб тураман”
Шундан сўнг Дарко “шерлар” таркибида 3 йил фаолият юритди. Марковичнинг “Пахтакор” клуби билан тузган ўзаро шартномаси 2011 йилда ўз нихоясига етади ва “Пахтакор” клубидан Черногориянинг “Дечич” жамоасига кўчиб ўтди. Биз “Пахтакор” клубининг собиқ футболчиси Дарко Маркович билан боғланиб “Пахтакор” таркибидаги ва ҳозирги фаолияти ҳақида суҳбатлашдик.
- Салом Дарко.
- Салом.
- Дарко, собиқ жамоангиз “Пахтакор”нинг қайд этаётган натижаларини кузатиб турибсизми?
- Йўқ. У даражада кўп маълумотга эга эмасман.
- “Пахтакор” жамоасидаги ўйинларингизни эслай оласизми?
- “Пахтакор” айни дамда аввалги даражасида эмаслигини биламан. Мен ўйнаган пайтда “Пахтакор” ҳозиргига қараганда жуда ҳам кучли эди. Ширин хотираларни ҳар доим эслаб юраман. ОЧЛ баҳсларида ҳам бир қатор учрашувларни ўтказганман.
- Чемпионатда салбий натижа қайд этгани боси кейинги йили “Пахтакор” ОЧЛ баҳсларида иштирок эта олмайди. Бундан хабарингиз борми?
- Ушбу хабарни сиздан эшитяпман. Бундай натижа “Пахтакор”нинг даражасига мос келмайди. “Пахтакор” ҳар доим чемпионлик учун курашадиган жамоа бўлган. Ўзбекистон чемпионати ёки Осиё чемпионлар лигаси бўладими фарқи йўқ. “Пахтакор” ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Лекин собиқ жамоамнинг бундай натижа қайд этиши яхши эмас. Мен оилам билан Ўзбекистонни ва “Пахтакор”ни ширин хотиралар билан эслаб турамиз.
- “Пахтакор” таркибида ўтказган илк ўйинингизни эслай оласизми?
- Албатта, илк ўйинимни Ўзбекистон чемпионати доирасида “Нефтчи”га қарши ўтказганман. Ўшанда биз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. Голларга Александр Гейнрих ва мен муаллифлик қилганмиз.
- Айни дамда Ўзбекистон чемпионатида қайси жамоани кучли деб баҳолайсиз?
- Ҳозир Тошкентнинг “Локомотив” клуби жуда ҳам кучли. Мирко Йеличич жамоага мураббий бўлганини эшитиб хурсанд бўлгандим.
- Мирко Йеличич ҳақида нима дея оласиз?
- Йеличични инсон сифатида ҳам мураббий сифатида ҳам қаттиқ ҳурмат қиламан. “Пахтакор” таркибида фаолият юритган пайтларимда Йеличич менга ўз маслаҳатларини берарди. Бу борада ўз ёрдамини мендан аямаган.
- Сизга Ўзбекистон клубларидан таклифлар бўлса қандай қарор қабул қиласиз?
- Агарда яхшироқ вариант бўлса гаплашиб кўраман. Ҳозир мен Фк "Железничар" жамоаси футболчисиман. Боснияда жамоа жуда ҳам кучли, худди “Пахтакор” клубига ўхшаб. Даражаси “Пахтакор” билан деярли бир хил.
- Агарда “Пахтакор”, “Бунёдкор” ёки бўлмасам “Локомотив” клубларидан таклиф бўлса қайси бирини танлаган бўлардингиз?
- Албатта, “Пахтакор”ни. Лекин “Бунёдкор” ёки “Локомотив”дан таклиф бўлса уларни ҳам ўйлаб кўраман. Яна қайтараман, футбол мени касбим, мен у билан оиламни боқаман.
- Ҳозир ҳам аввалгидек спорт формасида ўйнай оласизми?
- Албатта, ҳозир мен ажойиб спорт формага эгаман. Ҳар бир футболчи 28-32 ёшгача энг яхши спорт формасида бўлади. Бунинг барчаси футбол билан боғлиқ. Нега менга бундай саволни беряпсиз, хайронман. Нимагадир ҳамма менга “ҳозир қандай спорт формадасан”, деган савол билан мурожаат қилади. Мен ҳозир жуда ҳам яхши спорт формасидаман.
- Сиз ушбу жамоага уйингиз яқин бўлганиучун кўчиб ўтдингизми ёки молиявий томони сизни қизиқтириб қолдими?
- "Железничар" жуда ҳам катта жамоа. Ҳар доим чемпионлик учун кураш олиб боради. ЕЧЛда ҳам иштирок этади ва албатта молиявий томони ҳам яхши эди. Мен ушбу таклифни қабул қилишимнинг сабаби, ҳар бир инсон ўз оиласини боқиши керак. Мен оиламни ўйлаб учун ушбу таклифни қабул қилдим.
- Тасаввур қилинг, агарда сизга “Бунёдкор” ёки “Локомотив” клубидан кўтарма пули билан яхши таклиф бўлса, бундай чорловни қабул қилармидингиз?
- Аввал бундай таклиф бўлганда ўйланмасдан рад жавобини берган бўлардим. Чунки ўшанда “Пахтакор” жамоасида тўп тепишни истаганман. Ҳозир эса бошқа масала, оилам бор. Уларни яхши боқишим керак. Мени оилам менинг касбимдан (футболдан) хавотир олмоқда. Агарда сиз айтиб ўтган жамоалар менга таклиф билан чиқишса уларнинг таклифларини кўриб чиқиб, бироз ўйлаб, кейин бир тўхтамга келардим.
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни дамда ЖЧ-2018 саралаш босқичида иштирок этмоқда. Терма жамоамизнинг ўйинлари ҳақида нима дея оласиз?
- Миллий терма жамоангиз ёмон ўйин ўтказмаяпти, лекин биргина жуда ҳам қулай бўлган вазиятни қўлдан чиқарди. Шундай бўлса-да, Ўзбекистон миллий терма жамоасида мундиалга чиқиш учун имкониятлар етарли. Терма жамоангиз учун мухлислик қиламиз. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этишини чин дилдан хоҳлайман. Насиб қилса, Ўзбекистон терма жамоасини Россия яшил майдонларида кўрамиз.
Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.
Comments