Latest news

08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  0 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  5 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  11 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  2 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  34 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  6 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1

Дамир Темиров: "Бурчакдан гол? Ўйлайманки, бу охиргиси бўлмайди" News

Дамир Темиров: "Бурчакдан гол? Ўйлайманки, бу охиргиси бўлмайди"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси Суперлиганинг 14-турида Олмалиқда АГМК меҳмони бўлди.

Учрашувда Дамир Темиров томонидан урилган ягона гол меҳмонларга ғалаба келтирди. Ярим ҳимоячи айни пайтда 4та гол билан Суперлигада жамоасининг тўпурари бўлиб турибди. Учрашувдан сўнг Дамир Темировнинг фикрлари билан қизиқдик. 


- Ўйин ҳақида... 

- Томошабоп ва курашларга бой ўйин бўлди, дея оламан. Чинакам Тошкент вилояти дербиси бўлди. Мухлислар ва жамоадошларимга раҳмат айтаман. 

- "Металлург" бу йил иккита ўйинда ҳам АГМКни мағлуб этишга эришди. Бу борада рақибга қарши махсус тайёргарлик кўрилганмиди?

- Ҳар бир ўйинга рақибдан келиб чиқиб тайёргарлик кўрамиз. Уларни ўрганамиз. Мураббийлар бу борада тегишли кўрсатмаларни беришади. 

- Бурчакдан тўғри рақиб дарвозасини ишғол қилдингиз. Бу қандай амалга ошди?

- Машғулотларда стандартлар устида кўп ишлаймиз. Голга келсак, омадим келди. Ўйлайманки бу охиргиси бўлиб қолмайди. 

- Мавсум охиригача нечта гол уришни мақсад қилгансиз?

- Ўз олдимга доим максимал вазифа қўяман. Нечта гол уриш насиб қилган бўлса, шунча тўп киритаман. Ҳаммаси худодан. 

- АГМКнинг бошқалар пайқамайдиган қандай хатоларини сездингиз?

- Бошқа жамоанинг хатоларини муҳокама қилмоқчи эмасман. Футбол камчиликлардан иборат.  



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика