Latest news

19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  2 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  4 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  1 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  2 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  13 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  17 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  4 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  8 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0

Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди News

Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди

Иккинчи даврани ажойиб бошлаган Дамир Темиров “Насаф”га қарши баҳсдан кейин бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

- Дамир "Андижон" сафарда "Насаф"га қарши ўйинда дуранг натижа қайд этди. Мазкур учрашув қандай таассурот қолдирди?

- Авваламбор, мухлисларимизга катта раҳмат айтаман. Шунча йўл босиб келиб, бизни бутун учрашув давомида қўллаб-қувватлашди. Жуда зўр ўйин бўлди. Ғалаба қозониб кетишимиз ҳам ёки ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. 

- Умуман, натижадан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- 50х50 қониқдим. Менимча, амалдаги чемпионга қарши сафардаги дуранг ёмон натижа эмас.

- Кейинги турда водий дербиси Андижонда бўлади. Бўлажак ўйин олдидан нима дея оласиз?

- Мухлисларимизга илтимосим бор: “Бобур арена”га келиб стадиондаги муҳитни ҳар доимгидек “ёндиринглар”, ўйин ҳам “ёнади”!

- Иккинчи даврани жамоа яхши бошлади. Эътиборлиси, сиз иккита ўйинда 3 та гол урдингиз. Буни кутганмидингиз?

- Ҳар доим ниятни катта қилиб, Яратганга таваккал қиламан.

- Иккинчи даврада жамоа анча ўзгаргани билиниб турибди. Сизда ҳам янгича иштиёқ пайдо бўлган, шундай эмасми?

- Худога шукр, ҳаммаси яхши кетмоқда. Худо хоҳласа, шу руҳда давом эттирамиз ва мақсадларимизга эришамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика