Latest news

17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК (матнли трансляция)  2 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  6 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  12 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  6 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  5

Цюрихда Санъат Шариповга халқаро даражадаги спорт юристи дипломи топширилди News

Цюрихда Санъат Шариповга халқаро даражадаги спорт юристи дипломи топширилди

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Санъат Шарипов ўтган йили Швейцариянинг Цюрих Университетига Халқаро спорт ҳуқуқи мутахассислиги бўйича магистратура йўналишига қабул қилинган эди.

Бу йил эса у жаҳон футболига халқаро тоифадаги мутахассислар етказиб берувчи ушбу даргоҳдаги таълим босқичини муваффақият билан тамомлади. Куни-кеча Цюрихда битирувчилар шарафига тантанали диплом топшириш маросими ташкиллаштирилди.

Германия, Буюк Британия, Швейцария, Австрия, Италия, Туркия, АҚШ, Канада, Бразилия, Жанубий Африка Республикаси, Индонезия, Польша, Албания, Словакия, Хитой ва шу каби бошқа бир нечта мамлакатлар вакиллари қаторида, Шариповга ҳам халқаро даражадаги спорт юристи дипломи байрамона тарзда топширилди. Шу тариқа, Санъат Шарипов спорт соҳасидаги халқаро юрист номига сазовор бўлган ўзбекистонлик биринчи мутахассис сифатида қайд этилди.


- Маросимнинг расмий қисми Цюрихдаги машҳур Гроссмюнстер черковида бўлиб ўтди, - дейди Шарипов. – Битирувчилар учун байрам зиёфати кечқурун Цюрих кўли бўйлаб сайр қилган пароходда уюштирилди. Бу жуда ҳам эсда қоларли манзара бўлди. Тадбирда ФИФА, УЕФА, футбол ўйини қоидаларини назорат қилувчи халқаро кенгаш, Халқаро олимпия қўмитаси, Спорт арбитраж суди, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (ВАДА), Ҳаваскорлар халқаро бокс ассоциацияси (АИБА), муз устида хоккей, велоспорт ва бошқа кўплаб халқаро спорт уюшмалари аъзолари биз билан бирга бўлишди. Улар фаолиятимиздаги янги босқич билан барчамизни самимий қутлашди.

***

Биз ҳам барча юртдошларимиз номидан Санъат Шариповни халқаро спорт юристи мақомини расман олганлиги билан муборакбод этамиз! Ўзбек футболини тараққий эттиришда унинг хизматлари ўзига хос, яъни халқаро кўринишда бўлишлигини ҳам тилаб қоламиз, ҳам кутиб қоламиз!


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика