Latest news

18:47Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  24 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  13 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  28 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  5 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  11 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24

Coca Cola Суперлигаси. 24-тур лауреатлари News

Coca Cola Суперлигаси. 24-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 24-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Локомотив" дарвозабони Жавоҳир Илёсов якунланган турда "Қўқон-1912" билан баҳсда ажойиб ўйнади. Қўқонликларнинг кўплаб ҳужумлари ва зарбаларидан кейин Илёсов жамоасини голлардан қутқариб қолди ва ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра 24-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.



"Машъал" ярим ҳимоячиси Сардор Абдураимов "Навбаҳор" билан баҳсда чиройли гол уришга муваффақ бўлди. Деярли майдон марказида тўпни эгаллаб олган футболчи уч нафар рақибни ортда қолдириб жарима майдони ичидан дарвозани ишғол қилди. Шу тариқа Сардор Абдураимовнинг голи Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.



Бу турда "Насаф" ўз майдонида амалдаги мамлакат чемпиони "Пахтакор"ни қабул қилиб 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Баҳс давомида Ойбек Бозоров жуда ҳам фаол бўлди, бундан ташқари икки марта шерикларига голли узатмани амалга оширди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Ойбек Бозоров 24-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўз-ўзидан "Пахтакор"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган ва йирик ғалабага эришиб кумуш медаллар учун имкониятини жуда яхшилаб олган "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев Championat.asia талқинига кўра 24-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

 

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика