Latest news

20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  4 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  4 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  3 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  10 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  4 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2

Coca Cola Суперлига превьюси. "Бунёдкор" - "Локомотив" News

Coca Cola Суперлига превьюси. "Бунёдкор" - "Локомотив"

Бугун Coca Cola Суперлигаси 18-тур баҳсларига старт берилади. Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" Тошкент дербисида "Бунёдкор" меҳмони бўлади.

Айтиш мумкинки, бу турнинг энг марказий учрашуви. Жамоаларни турнир жадвалида фақат 4 очко ажратиб турибди. "Пахтакор" 47 очко билан иккинчи ўриндаги "Локомотив"дан 13 очкога илгарилаб кетган. "Локо" ҳисобида 34 очко бор ва иккинчи ўринда кетяпти. "Темирйўлчилар"ни изма-из таъқиб этиб келаётган "Бунёдкор" эса 30 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.  

Кўриб турганингиздек, бугун "Бунёдкор" стадионида ёнма-ён ўринларда бораётган икки кучли жамоа қарама-қаршилиги гувоҳи бўламиз. "Бунёдкор" мавсум бошидан бери уй учрашувларини гоҳ Олмалиқда, гоҳ ТТЙМИ стадионида ўтказиб келди. Стадионга янги ётқизилган чим тайёр ҳолатга келгани учун раҳбарлар "Бунёдкор" стадионида ҳеч бўлмаса битта ўйин ўтказишга розилик билдиришди. 

Бугунги ўйин нимаси билан муҳим? Аввало жамоалар ўртасидаги очколар фарқи яқинлиги билан. Чунки тўрт очко катта эмас, шу боис иккала жамоа ҳам фақат ғалабани кўзлаб ҳаракат қилади. "Бунёдкор" тўрт очколик фарқни учтага қисқартиришга, "Локо" эса 7 очколик фарқни юзага келтириб "Бунёдкор"дан янада илдамлаб кетишга ҳаракат қилади. 

Вазиятга реал қарайдиган бўлсак, бу йил Пахтакор" чемпион бўлиши эҳтимоли жуда юқори. Кураш асосан иккинчи ўрин учун кечмоқда ва бунда айнан бугунги рақиблар кумуш медалларга асосий даъвогар ҳисобланади. Қолаверса бугун нафақат икки жамоа, балки ўзига яраша ном қозонган мураббийларнинг ҳам ўзаро "дуэли" гувоҳи бўламиз. Ҳозирда "Бунёдкор"да ишлаётган Вадим Абрамов учун собиқ жамоасига қарши баҳс олиб бориш алоҳида аҳамият касб этади. "Локо" устози Самвел Бабаян эса бугун сафарда биринчи уч очкосини қўлга киритишга ҳаракат қилади. 

"Бунёдкор" уйдаги ўйинларни кўтаринки руҳда ўтказяпти. Жамоа қаторасига охирги учта уй ўйинида ғалаба қозонди. "Қалдирғочлар" навбати билан "Динамо" (4:2), "Сурхон" (3:0) ва "Металлург" (1:0) клубларини мағлуб этишди. "Бунёдкор" охирги иккита уй баҳсида ўз дарвозасидан гол ўтказмади. Биласизми? "Бунёдкор" бу йил ҳисобидан "ўз майдонида" фақат битта ўйинда мағлуб бўлган. Суперлига 2-турида жамоа "Пахтакор" стадионида "Пахтакор"га қарши мезбон сифатида тўп тепиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган. 

"Локомотив" ўтган турда "Насаф"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. "Локо" уйдаги ўйинларда ғалабага эришяпти, бироқ сафарда негадир омад келмаяпти. "Темирйўлчилар" сафарда "Насаф"ни мағлуб этиб қайтишганидан бери учта ўйинни сафарда ўтказиб бошқа зафар қуча олишмади: икки мағлубият ва бир дуранг. "Локомотив" Самарқандда "Динамо"га 1:2, Жиззахда "Сўғдиёна"га 0:1 ҳисобида ютқазиб, Термизда "Сурхон" билан 1:1 ўйнади. 

Албатта, сафарда қаторасига учта ғалабасиз ўйин "Локо" учун кўплик қилади, чунки жамоа олдига юқори вазифалар қўйилган. Бу ҳам бугунги беллашув "Локо" учун нақадар муҳимлигини кўрсатмоқда. Шундай экан, соат 19:15дан бошлаб "Бунёдкор" стадионида ажойиб футбол гувоҳи бўлсак ажаб эмас.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика