Latest news

17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  1 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  17 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  23 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1

Coca Cola Суперлига. 1-тур рамзий терма жамоаси News

Coca Cola Суперлига. 1-тур рамзий терма жамоаси

9-11 март кунлари Coca Cola Суперлигада 1-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

"Championat.asia" ижодкорлари одатга кўра якунига етган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди. Демак, кутиб олинг 1-турнинг рамзий терма жамоаси:

"Сўғдиёна" клуби ўз тарихида илк бор Наманганда ғалабага эришишида дарвозабон Ширинбой Абдуллаевнинг ҳиссаси катта бўлди. У бир неча вазиятларда жамоасини голлардан қутқариб қолди. Иккинчи бўлимда Маҳмудҳожиев ва Азим Аҳмедовнинг зарбаларидан кейин ажойиб сейвларни амалга оширган Абдуллаев рамзий терма жамоамиздан ўрин олди.




Ўнг қанот ҳимоясига "Машъал" вакили Зафарбек Акрамовни қўйдик. Гарчи жамоаси мағлуб бўлган бўлса ҳам Акрамов шу куни анча яхши ҳаракат қилди. Бир неча бор ўз қанотидан рейдлар уюштирди ва рақиб ҳимоячиларига бош оғриқ бўлишга уринди. 1999 йилда туғилган ҳимоячи Суперлигада янада яхши ўйнашига умид қиламиз.

Чап қанотга "Пахтакор" вакили Фарруҳ Сайфиевни танладик. Қаршида кечган баҳсни чап қанотда бошлаган Сайфиев ўйинни ўнг қанотда якунлади. Айнан у ўнг қанотга ўтгач "аждарлар"нинг ҳужумлари деярли кузатилмади. Шундай экан иродали ғалабада Сайфиевнинг ҳам каттагина ҳиссаси бор.

Марказий ҳимояда "Сўғдиёна" вакили Сардор Қулматов ва "Сурхон" ҳимоячиси Жасур Ёқубов ўрин олди. Қулматов Наманганда "Навбаҳор"га қарши баҳсда ишончли ўйин намойиш этди ва жамоаси гол ўтказмаслигини таъминлади. Термизликлар сафида Ёқубов эса "Металлург"га қарши яхши ҳаракат қилди. Баҳс сўнггида айнан у бурчак тўпидан кейин рақиб дарвозасига гол уриб "Сурхон"га ўта муҳим ғалабани келтирди.



"Пахтакор" вакили Сардор Собирхўжаев "Насаф" билан баҳс тақдирини ўзгартириб юборди. Дастлаб айнан у йиқитилганидан сўнг пенальти белгиланди, сўнгра айнан Собирхўжаевнинг тўп узатишидан кейин ИброҳимҲалил Йўлдошев ҳал қилувчи голни урди.

АГМК легионери Йован Жокич "Локомотив" билан учрашувда фаол ҳаракат қилди. Рақиб жамоасининг ҳужумларини ярим йўлда тўхатишда Жокичнинг хизмати катта бўлди. Биринчи голда иштирок этган ярим ҳимоячи, Александр Касьяннинг голига ҳаммуаллифлик қилди.

АГМКнинг яна бир легионери Элвин Фортес учун мавсум ажойиб бошланди. "Локомотив" билан баҳс аввалида футболчи Ўзбекистондаги дебют голини уришга муваффақ бўлди. Бундан ташқари ўйин давомида Фортес анча фаол бўлди.



"Насаф" ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров "Пахтакор"га қарши ўйиннинг энг фаол ўйинчиси бўлди. Рақибларни бир неча бор ажойиб тарзда алдаб ўтди ва шерикларини қулай вазиятга чиқарди.

Ҳужум чизиғидан АГМК легионери Александр Касьян ўрин олди. "Локомотив"га қарши баҳсда Олмалиқ клубида дебют қилган россиялик ҳужумчи анча фаол ҳаракат қилди ва жамоасига ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилди.

Ниҳоят рамзий терма жамоанинг сўнгги вакили "Қўқон-1912" ҳужумчиси Мўмин Мелиев бўлди. Яйпанда Суперлига дебютанти "Турон" меҳмони бўлган қўқонликлар ғалаба билан ортга қайтишди. "Қўқон-1912"нинг биринчи голига айнан Мелиев муаллифлик қилди. Унинг голи жуда ҳам чиройли чиққанини ҳам таъкидлаш лозим.



Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика