Latest news

15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  1 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  0 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  1 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  1 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  3 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  9 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  2 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6

Чилини Конфедерациялар кубогисиз қолдирган футболчи мамлакат халқига таъсирли хат йўллади ВИДЕО News

Чилини Конфедерациялар кубогисиз қолдирган футболчи мамлакат халқига таъсирли хат йўллади ВИДЕО

Конфедерациялар кубоги финалида чилилик ҳимоячи Марсело Диаснинг хатоси Германияга ғалаба келтирди.

Финалда 30 ёшли «Сельта» футболчиси ўз жарима майдони ёнида тўпни эгаллади ва сирпаниб кетиб уни Тимо Вернерга олдириб қўйди. Германия терма жамоаси ҳужумчиси тўпни Ларс Штиндлга оширди ва гол урилди. Якунда ушбу гол ягона бўлиб қолди.



Учрашувдан сўнг Чили устози Хуан Антонио Пицци Диаснинг ёнини олди:

 – Барчамиз хафамиз, у барчадан кўра кўпроқ хафа. Шундай ўйнашда давом этишини истаймиз. У каби футболчилар туфайли биз финалга қадар етиб келдик. У бизнинг етакчимиз, ҳужум қилаётганда барчасини Диас бошлайди. Бундай хатолар бўлиб туради.

Артуро Видаль ҳам уни қўллаб қувватлади.

 – Хатолар бўлиб туради, барчаси жойида. Бу жамоа – оила.

Учрашувдан сўнг микст-зонада Диас журналистлар билан суҳбатда кўз ёшларини тийиб тура олмади.



 – Майдонни ёки бошқа нарсани айбдор қилмоқчи эмасман. Бу фақат менинг хатоим эди. Жамоам яхши ўйнади, аммо менинг қилган хатоим туфайли мағлуб бўлдик.

Диас 16 ёшлигида унинг акаси ўз жонига қасд қилганди. Ўйиндан сўнг Диас Чили халқига инстаграми орқали мурожаат қилди. Акасининг ўлими ва Конфедерациялар кубоги финалидаги хатоси доим унга оғриқ бериб турадиган ҳолат бўлиб қолишини айтиб ўтди.

 – 14 йил олдин акам вафот этганида энг оғир зарбага учрагандим. Футболчилик фаолиятимда худди шундай зарбани қабул қилиб олдим. Хатоим Конфедерациялар кубогини ютишимизга йўл қўймади.




Доим футбол ўша ўлимдаги оғриқни бермайди деганман. Аммо нотўғри ўйлаган эканман. Балки, бу хато туфайли ўша пайтдагидек йиғларман. Аммо ўрнимдан туриб курашишда давом этишим керак. Ҳаёт – кучллар учун. Ўйлашимча, улардан бири менман.




Барча жамоадошларим, мураббийлар, футбол Федерацияси ва мухлисларга қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат. Бу мени янада кучли қилади. Хатоим учун узр сўрайман ҳамда ваъда бераман: эртами кечми бу хатони тўғрилайман.


Rating: +61   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика