Latest news

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  149 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  4 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  15 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Чилиликлар Перу ва Колумбия ўртасидаги баҳс натижаси борасида апелляция бермайди News

Чилиликлар Перу ва Колумбия ўртасидаги баҳс натижаси борасида апелляция бермайди

Чили футбол федерацияси Перу ҳамда Колумбия терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш ўйини борасида апелляция бермайдиган бўлди.

Бу ҳақда Чили футбол федерацияси вице-президенти Андрес Фацио Молина маълум қилди.

Олдинроқ, Перу ва Колумбия терма жамоалари ўйин давомида дурангга келишиб олишгани эълон қилинганди. Бу натижа колумбияликларнинг тўғридан-тўғри ЖЧ-2018га чиқишини, перуликларни эса плей-офф учрашувларида иштирок этишини таъминлар эди. Чили терма жамоаси бу натижа туфайли ЖЧ-2018 йўлланмасидан қуруқ қолди. Колумбия терма жамоаси бош мураббийи Хосе Пекерман перуликлар билан баҳсда Радамель Фалькаога бошқа баҳслардаги натижаларни айтиб турган. Шундай сўнг, Фалькао рақиб жамоа футболчилари олдига келиб, оғзини қўли билан ёпиб, учрашувни шу ҳисоб билан (1:1) якунлаш кераклигини айтади.

Натижада Перу терма жамоаси сардори Хосе Паоло Герреро ўз жамоадошларини тинчланишга ва олдинга ўтмасликка чақиради ва ўйин 1:1 ҳисобида якунланади.

"Бу миш-миш. Перу ва Колумбияга қарши ҳеч қандай апелляция бўлмайди. Энди бу чилиликлар учун ёпилган саҳифадир" - дейди Молина.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика